01.12.2021

Динда инсонпарварлик ғоялари

Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказининг мажлислар залида Термиз шаҳридаги 13 умумий ўрта таълим мактабининг 10 синф ўқувчилари учун "Дин ва маданият. Динда инсонпарварлик ғоялари" мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Фан ойлиги доирасида ташкил этилган давра суҳбатида Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходими Жўрабек Чўтматов ўқувчиларга ушбу мавзу юзасидан маъруза қилар экан, ислом динининг асл мазмун-моҳияти, инсонпарварлик ва ватанпарварлик туйғулари, буюк аждодларимизга муносиб авлод бўлишлик, шиддат билан ривожланиб, илдамлаб бораётган бугунги давр талабидан келиб чиққан ҳолда, илғор фикрли, ҳар жабҳада етук кадрлар бўлиб етишиш зарурлигини таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказида олиб борилаётган илмий тадқиқотлар, буюк бобокалонларимизнинг бой адабий меросини бугунги ёш авлодларга содда ва халқчил тилда етказиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида атрофлича тўхталиб ўтди.

Айтиш мумкинки, эртамиз эгалари бўлмиш ёшларни ватанпарварлик ва инсонпарварлик руҳида тарбиялаш, ҳар жабҳада салоҳиятли, етук мутахассилар бўлиб етишилари учун зарурий йўл-йўриқ ва кўрсатмаларни бериб бориш миллат келажаги учун қайғурадиган ҳар бир юртдошимизнинг муқаддас бурчидир. Бу каби давра суҳбатлари ва учрашувлар эса келажагимиз бунёдкорларининг буюк аждодлимизга муносиб ворис бўлиб етишишларига замин яратиши шубҳасиз!

Имом Теримизий халқаро илмий-тадқиқот маркази Матбуот хизмати

Izoh qoldirish