13.12.2021

Китоблар тақдимоти ўтказилди

Баркамол авлодни вояга етказишда   китобнинг тарбиявий аҳамияти беқиёсдир. Айнан мутолаа инсонга билим ва ахборот беради, унинг маънавий  оламини бойитади.
Жорий йилнинг 13 декабр куни Имом Термизий халқаро илмий- тадқиқот  марказининг мажлислар залида  китобхонлик маданиятини шакллантириш, ёш авлоднинг китобга бўлган қизиқишини юксалтириш мақсадида  китоблар тақдимоти бўлиб ўтди.

Унда Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасаси раҳбарияти, педагог-ўқитувчилар ҳамда талабалар иштирок этишди.

Тадбир давомида илк бор нашрдан чиққан  “Сунани термизий шарҳи” асари ҳақида иштирокчиларга атрофлича маълумотлар берилди. Шунингдек, сўнгги йилларда нашр этилган бир қатор бадиий асарлар муассаса кутубхонасига топширилди.

Izoh qoldirish