16.12.2021

Отинойиларимиз учун ўқув семинари бўлиб ўтди

 Имом Термизий халқаро илмий -тадқиқот марказида Вилоятимизда фаолият олиб бораётган отинойилар учун ўқув семинари бўлиб ўтди. 

    Машғулотлар режа асосидаги дарс жадвалига кўра тренинг, муҳокама ва савол-жавоб тарзида долзарб мавзуларда малакали мутахассислар томонидан олиб борилди.

Жумладан, “Ҳаракатлар стратегиясидан- тараққиёт стратегияси сари", "Индивидуал психологик ёрдамга муҳтож хотин-қизлар билан ишлаш йўналишлари ва усуллари", "Никоҳ, талоқ ва идда масалалари. Таъзиядаги бидъатлар ва жаноза масалалари", "Жамият, хотин-қизлар ва дин" мавзуларида машғулот дарслари ўтказилди.

 

     Ҳар бир машғулот дарслари бўйича сўзга чиққан мутахассислар мавзу юзасидан батафсил тушунчалар бериб, отинойиларни қизиқтирган саволларга мисоллар асосида жавоблар бершлди.

Семинар сўнгида иштирокчилар ўқув машғулотлари ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришиб, бу каби ўқув-семинарлар ўз фаолиятлари давомида муҳим ўрин тутишини таъкидлаб ўтишди.

             Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази  Матбуот хизмати

Izoh qoldirish