Ҳамкорлик меморандуми имзоланди
Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази ҳамда Мир Араб олий мадрасаси ўртасида икки томоннинг мавжуд қўлёзмаларини биргаликда ўрганиш, илмий амалий ҳамкорликлар олиб бориш бўйича англашув меморандуми имзоланди.
24 декабрь куни Мир Араб олий мадрасаси директори, доктор Ҳайдархон Юлдошхўжаев Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказига ташриф буюриб, бу ерда амалга оширилаётган ишлар, яратилган шариотлар билан яқиндан танишди.
Жумладан, Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасси талабалари учун куни кеча фойдаланишга топширилган янги кутубхона, талабаларнинг амалий кўникмаларини ривожлантиришга хизмат қилувчи ўқув-машғулот хоналари, замонавий техник-жиҳозлар билан таъминланган медия-студия меҳмонларга катта таассурот қолдирди дейиш мумкин.
Шундан сўнг Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази мажлислар залида давра суҳбати ташкил этилди.
Унда сўз олганлар мамлакатимизда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, ёшлар учун яратилаётган шароитлар ҳақида сўз юритиб, Имом Бухорий, Имом Термизий каби буюк аждодларимизга муносиб ворис бўлиш ва уларнинг бой илмий меросини чуқур ўрганиб, келажак авлодларга мукаммал ҳолда етказиш зарурлиги таъкидланди.
Учрашув давомида Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази ҳамда Мир Араб олий мадрасаси ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.
Унга кўра икки томоннинг мавжуд қўлёзмалар ва бой илмий манбаларини биргаликда ўрганиш, илмий-тадқиқот ишлари ва лойиҳалари, ўқув дастурларини ишлаб чиқиш, қўшма конференциялар, семинарлар ва симпозиумларни ўтказиш, ҳамда кутубхоналар фаолиятини кенг кўламда ривожлантиришга келишиб олинди.
Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази Матбуот хизмати
Izoh qoldirish