29.08.2022

“Сунани Термизий” асари шарҳи 1,2,3 жилдлар

Китоб муаллифи: Абу Исо Термизий
Таржимон ва нашрга тайёрлаганлар: М.Исмоилов,
Х.Абиев, Х.Аминов, А.Абдуллаев.
Китоб ҳажми: 3 мужаллад. 
Ҳадиси шарифларда инсонни камолотга етказадиган тарбиявий ахамиятга эга хикматлар, дурдона панд-насиҳатлар жуда кўп булиб, уларда баён килинган, тарғиб этилган эзгу амаллар аллақачон халқимизнинг миллий қадриятларига айланиб улгурган. Ўзбек халқининг миллий-диний қадриятлари тарихини ўрганишда, мумтоз адабиётимизни англашда ва бугунги авлодни баркамол инсон қилиб тарбиялашда ҳадисларда баён этилган бебаҳо ўгитларнинг ўрни беқиёсдир. Ушбу китоб буюк бобокалонимиз, муҳаддис Абу Исо Муҳаммад ибн Исо ат-Термизийнинг "ал-Жомеъ ас-сунан" ("Суннатлар тўплами") асаридаги ҳадиси шарифларнинг таржима ва шарҳларини ўз ичига олган.

Izoh qoldirish