29.08.2022

Ал-Фиқҳ ал-акбар (тадқиқот, матн, илмий изоҳлар)

Китоб муаллифи:  Ҳамидуллоҳ Аминов
Китоб ҳажми: 132 бет
Китобнинг қисқача мазмуни: Имоми Аъзам Абу Ҳанифа Нуъмон ибн Собит Куфий (раҳматуллоҳи алайҳ) тобеин, улуғ мужтахид, фақиҳ бўлиб, ҳанафий мазҳабининг асосчисидир. У киши ислом ақоидига оид бир неча асар битган. Ақида илмини “ал-Фиқҳ ал-акбар'* (“Энг катта фиқҳ" ёки “Улуғ фиқҳ”) деб атаган ва шу номда асар хам ёзган. Ундаги акидавий масалалар ахли суннат ва жамоат таълимотининг асосини ташкил қилади. Зеро, бу асар буюк ватандошимиз, ҳанафий фақиҳи, муфассир ва мутакаллим олим Абу Мансур Мотуридий (256-333 Х./870-944 м.) бир тизимга солиб берган мотуридия таълимотининг энг асосий манбаларидан бири ҳисобланади.
Китоб калом ва ақида илми билан шуғулланувчи мутахассислар учун мўлжалланган.

Izoh qoldirish