Евроосиё ислом таълимини ривожлантириш ассоциациянинг биринчи ялпи йиғилиши
Евроосиё Ислом Ассоциациянинг биринчи ялпи йиғилиши бўлиб ўтди. Ассоциациянинг таъсисчиси Россия Ислом университети ректори Доктор Артур Сулейминов ҳисобланади.
Ассоциациянинг йўналиши ҳанафийлик мазҳаби ва мотуридийлик таълимотига асосланиб ёшларни тарбиялаш. Соф ислом ғояларини кенг тарғиб этиш. Евроосиё минтақасида ёшларни ислом таълимини олишлигида ҳанафийлик мазҳаби ва мотуридийлик таълимотига асосланиб шакиллантиришдан иборат. Шу ўринда битта нозик нуқтага эътибор қаратиш зарур. Нафақат юртимизда, балки бутун Марказий Осиё минтақасида деярли минг йилдан бери ислом дини билан боғлиқ қадриятларимиз ҳанафий мазҳаби асосида шаклланиб келган. Ҳанафий мазҳабининг бағрикенглик тамойиллари шариатга зид бўлмаган миллий урф-одат ва анъаналарни сақланиб қолишдаги ўрни беқиёс. Биз ҳозирда фахрланиб ёдга оладиган аждодларимизнинг аксари мана шу мазҳаб вакиллари бўлганлар. Демак, айта оламизки, миллий ва диний қадриятларимиз қаторида ҳанафий мазҳаби анъаналари ҳам ўзига хос ўринга эга. Йиғилиш давомида Ассоциациянинг йўналиши, низоми, аъзолари ва келажда қилинадиган ишлар режаси тасдиқланди.
Izoh qoldirish