14.07.2023
МАҚОЛА ЁЗИШ ТАРТИБИ
Халқаро илмий конференцияда иштирок этиш ҳамда мақола ва маъруза тақдим қилиш тартиблари:
- Мақолалар ўзбек, рус, инглиз, турк ва араб тилларида топширилиши мумкин. Илмий конференция натижаси бўйича илмий мақолалар жамланиб, конференция тўплами нашр этилади. Мақолалар электрон шаклда тақдим қилинади. Мақола матни MS OFFICE WORD дастури, Times New Roman шрифти, 14 кегель катталиги, асосий матни 1,5 интервал варақнинг чап томонидан 3 см, ўнгдан 1,5 см, юқори ва пасти 2 смда бўлиши ва ҳажми 15 бетдан ошмаслиги лозим. Сарлавҳадан сўнг ўзбек, рус, инглиз тилларида қисқача аннотация ва калит сўзлар берилиши шарт. Матнларда ҳавола (сноска)лардаги адабиётлар тўлиқ ёзилиши ва ҳар бир саҳифа остида кўрсатилиши керак.
- Саҳифанинг биринчи қаторда: маърузачининг исми шарфи, (ўнг юқори бурчак, курсивда, 10 кегель катталигидаги шрифт, 1 интервал); иккинчи қаторда: ташкилот, лавозим, илмий даража ва унвони, шаҳар ва мамлакат номи; учинчи қаторда: мулоқот телефонлари, жой коди билан электрон манзил кўрсатилади. Сўнгра 1 интервал қолдирилиб, мақоланинг номи бош ҳарфлар билан ёзилади.
- Конференция матнларининг ўз вақтида тўплам ҳолига келишлигини таъминлаш мақсадида Сиздан мақолаларни 2023 йил 1-октябрга қадар жўнатилиши сўралади. Мазкур тўплам Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан электрон ва босма шаклда нашр этилади. Баён этилган маълумотлар ва уларнинг илмий-назарий асосланганлиги ҳамда имловий жиҳатлари бўйича муаллиф(лар) масъул. Кечиктирилган, талаблар бўйича ёзилмаган ва халқаро конференциясига мувофиқ келмайдиган мақолалар қабул қилинмайди.
МАҚОЛА ЮБОРИШНИНГ ОХИРГИ МУДДАТИ 2023 ЙИЛ 1-ОКТЯБР
Мақолаларни ушбу электрон манзилга жўнатилиши сўралади:
termiziycenter@gmail.com
Манзил: 190108, Термиз шаҳри, Шимолий дарвоза 3-уй, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази.
Ахборот хатини юклаб олиш:
https://drive.google.com/file/d/1Uq5q20C0N4SKqLgTYSi4xDD_7TlYM5di/view?usp=sharing
Халқаро илмий конференция ДАСТУРИНИ юлаб олиш:
https://drive.google.com/file/d/1CFQ5JuQBDsB1xKyCnue2uZEEpIHAoaJT/view?usp=sharing
Izoh qoldirish