14.07.2023

КОНФЕРЕНЦИЯ ҲАҚИДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 июлдаги ПҚ-338-сонли “Туркий давлатлар билан туризм соҳасидаги ҳамкорликни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорининг 2-иловаси 25-бандида белгиланган Термиз шаҳрида “Имом Бухорий, Доримий ва Термизий: муҳаддисликнинг Мовароуннаҳр мактаби” мавзусида халқаро илмий конференция 2023 йил 22-23 ноябрь куни ўтказилади.
 

ИЛМИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ ЙЎНАЛИШЛАРИ
 

- Қадимги Термиз тарихи ва илмий-маънавий муҳити;

- Самарқанд ва Бухоро буюк сиймолар юрти;

- Мовароуннаҳрда ҳадис илмининг ривожланиши;

- Имом Бухорий асарларининг замонавий тадқиқотларда ўрганилиши;

- Имом Доримий ҳаёти ва маънавий меросининг ҳадис илми ривожидаги ўрни;

- Имом Термизий ва термизий алломалари илмий меросининг ўрганилиши.

 

КОНФЕРЕНЦИЯ 2023 ЙИЛ 22-23 НОЯБРЬ КУНИ ЎТКАЗИЛАДИ.

Izoh qoldirish