Ахборот хати
“Мовароуннаҳрдан Анадолуга мусулмон уламолари: Имом Термизий ва Ҳаким Термизий” мавзусида халқаро илмий симпозиуми
2024 йилнинг 18-19 октябрь кунлари Анқара Йилдирим Боязид университети ҳамда Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан ҳамкорликда “Мовароуннаҳрдан Анадолуга мусулмон уламолари: Имом Термизий ва Ҳаким Термизий” мавзусида халқаро илмий симпозиуми ўтказилади.
Илмий симпозиум йўналишлари:
Имом Термизий
- Термиз ҳадис мактаби;
- Имом Термизий ҳаёти ва илмий мероси;
- Имом Термизийнинг ҳадис илмидаги ўрни;
- Имом Термизийнинг “ ал-Жомиъ ас-сунан” номли асарининг ўзига хос жиҳатлари;
- Туркия ва Ўзбекистонда Имом Термизий ҳақидаги тадқиқотлар;
- Имом Термизий асарлари ва қарашларига оид бошқа масалалар.
Ҳаким Термизий
- Ҳаким Термизийнинг ҳаёти ва ижоди;
- Ҳаким Термизийнинг сўфийлик, фиқҳ ва ҳадис илмидаги ўрни;
- Ҳаким Термизийнинг “Наводир ал-усул” асарининг ўзига хос жиҳатлари;
- Ҳаким Термизийнинг бошқа асарлари;
- Туркия ва Ўзбекистонда Ҳаким Термизий илмий меросининг ўрганилиши.
Халқаро илмий симпозиумда иштирок этиш ҳамда мақола ва маъруза тақдим қилиш тартиблари:
Мақолалар электрон шаклда тақдим қилинади. Мақола матни MS OFFICE WORD дастури, Times New Roman шрифти, 12 кегель катталиги, асосий матни 1,5 интервал варақнинг чап томонидан 3 см, ўнгдан 1,5 см, юқори ва пасти 2 смда бўлиши лозим. Матн 7000 сўздан(фойдалинилган адабиётлар билан) ошмаслиги лозим. Сарлавҳадан сўнг ўзбек, рус, инглиз тилларида қисқача аннотация (200-250 сўз) ва калит сўзлар берилиши шарт. Матнларда ҳавола (сноска)лардаги адабиётлар тўлиқ ёзилиши ва ҳар бир саҳифа остида кўрсатилиши керак. Изоҳлар ва фойдаланилган адабиётлар Чикаго ёки АПА тизимларидан бирига асосланган бўлиши шарт.
Саҳифанинг биринчи қаторда: маърузачининг исми шарфи; иккинчи қаторда: ташкилот, лавозим, илмий даража ва унвони, шаҳар ва мамлакат номи; учинчи қаторда: мулоқот телефонлари, жой коди билан электрон манзил кўрсатилади. Сўнгра 1 интервал қолдирилиб, мақоланинг номи бош ҳарфлар билан ёзилади.
Аннотация топширишнинг охирга муддати: 15.06.2024
Қабул қилинган мақолалар тўғрисида эълон: 30.06.2025
Мақоланинг тўлиқ матнларини жўнатиш: 30.08.2024
Симпозиум жойи ва санаси Термиз шаҳри 2024 йил 18-19 октябрь кунлари.
Мақолаларни ушбу электрон манзилга жўнатилиши сўралади:
telegram: @imomtermiziy2024
Манзил: 190108, Термиз шаҳри, Шимолий дарвоза 3-уй, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази.
Ташкилий қўмита
Izoh qoldirish