04.02.2025

ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИКЛАР МУСТАҲКАМЛАНМОҚДА

Жорий йилнинг 3 февраль куни Малайзия исломни англаш институти тасарруфидаги ИКИТ-ТВ телеканалида Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган туб ислоҳотлар, буюк мутафаккир алломаларимизнинг бой илмий-маънавий меросини чуқур ўрганиш ва кенг тарғиб қилиш юзасидан олиб борилаётган ишлар ва Янги Ўзбекистонда ташкил қилинган халқаро илмий тадқиқот марказлари фаолияти ҳамда ютуқлари ҳақида ҳикоя қилинувчи ҳужжатли филм намойиш этилгани муносабати билан Малайзия исломни англаш институти раиси Муҳаммад Нур Манути Имом Термизий, Имом Бухорий, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказ раҳбарларидан иборат делегациясини қабул қилди.

Унда ислом илми ва маънавиятини чуқур ўрганиш, кўп асрлик илмий меросни асраб, келгуси тадқиқотлар учун янги йўналишлар белгилаш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Бундан ташқари, мовароуннаҳрлик алломалар асарларини ўрганиш ва тарғиб қилиш, улар қолдирган бой илмий меросни халқаро майдонда кенг тарғиб қилиш, шунингдек, илмий конференциялар ва семинарларни ташкил этиш ва турли илмий муассасалар билан ўзаро алоқаларни янада мустаҳкамлаш бўйича ташаббуслар илгари сурилди, истиқбол учун ўзаро манфаатли келишувларга эришилди.

Izoh qoldirish