28.08.2024

“III Мовароуннаҳр семинарлари”

Имом Термизийхалқаро илмий-тадқиқот марказиИлмий тадқиқотбўлими бошлиғиСарвар СаидовТуркиянинг Ислом тафаккури институтида ташкил этилган “III Мовароуннаҳр семинарлари”да иштирок этаётгани ҳақида хабар берган эдик.

 5-27 август кунлари бўлиб ўтган семинарларда Туркия университетлари Илоҳиёт факультетларининг етук профессор-ўқитувчилари томонидан ақида, калом, усулул фиқҳ, тафсир, ҳадис, фалсафа ва бошқа ислом илмлари доирасида маърузалар ўқилди.

 Шу билан бирга, семинарлар доирасида Анқара, Бурса, Коня, Истанбул каби тарихий шаҳарларнинг диққатга сазовор жойлари ҳамда муқаддас қадамжоларига зиёратлар амалга оширилди. Мазкур шаҳарларда фаолият олиб бораётган олимлар билан учрашувлар ташкил этилди. Учрашувларда юртимизда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, илмий тадқиқот марказлари фаолияти ёритиб берилди.

 Юқори савияда ташкил этилган семинарлар 27 август куни ўз ниҳоясига етди. Шу муносабат билан ташкил қилинган тадбирда Ислом тафаккури институти раҳбарияти, олим ва мутахассислар ҳамда Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчисининг сиёсий ишлар бўйича маслаҳатчиси Авазбек Ҳожиметов иштирокида тингловчиларга сертификатлар топширилди.

Izoh qoldirish