23.08.2024

“Имом Термизий илмий меросининг ислом цивилизациясида тутган ўрни” мавзусидаги халқаро илмий анжуман

Ахборот хати

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 15 августдаги ПҚ-292-сонли “Имом Термизий таваллудининг 1200 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги Қарорининг таъминлаш мақсадида Термиз шаҳрида “Имом Термизий илмий меросининг ислом цивилизациясида тутган ўрни” мавзусидаги халқаро илмий анжумани 2024 йил 17-18 октябрь кунлари ўтказилади.

Анжуманда қуйидаги мавзулар муҳокама қилинади:

  • Термиз ҳадис мактаби;
  • Имом Термизий ҳаёти ва илмий мероси;
  • Имом Термизийнинг ҳадис илми ривожида тутган ўрни;
  • Имом Термизийнинг “Сунан” номли асарининг ўзига хос жиҳатлари;
  • Ҳаким Термизийнинг ҳаёти ва илмий мероси;
  • Ҳаким Термизийнинг ҳадис илмида тутган ўрни;
  • Термизий алломалар илмий мероси ва уларнинг ҳозирги кундаги аҳамияти.

 

Халқаро илмий анжуманда иштирок этиш ҳамда мақола ва маъруза тақдим қилиш тартиблари:

Мақолалар электрон шаклда тақдим қилинади. Мақола матни MS OFFICE WORD дастури, Times New Roman шрифти, 12 кегель катталиги, асосий матни 1,5 интервал варақнинг чап томонидан 3 см, ўнгдан 1,5 см, юқори ва пасти 2 смда бўлиши лозим. Матн 7000 сўздан (фойдалинилган адабиётлар билан) ошмаслиги лозим. Сарлавҳадан сўнг ўзбек, рус, инглиз тилларида қисқача аннотация (200-250 сўз) ва калит сўзлар берилиши шарт. Матнларда ҳавола (сноска)лардаги адабиётлар тўлиқ ёзилиши ва ҳар бир саҳифа остида кўрсатилиши керак. 

Саҳифанинг биринчи қаторда: маърузачининг исми шарфи; иккинчи қаторда: ташкилот, лавозим, илмий даража ва унвони, шаҳар ва мамлакат номи; учинчи қаторда: мулоқот телефонлари, жой коди билан электрон манзил кўрсатилади. Сўнгра 1 интервал қолдирилиб, мақоланинг номи бош ҳарфлар билан ёзилади. 

Мақоланинг тўлиқ матнларини юбориш муддати: 05.10.2024

Анжуман жойи ва санаси Термиз шаҳри 2024 йил 17-18 октябрь кунлари.

Мақолаларни ушбу электрон манзилга жўнатилиши сўралади:

termiziycenteruz@gmail.com  telegram: @imomtermiziy2024 Тел:+88888888

Манзил: 190108, Термиз шаҳри, Шимолий дарвоза 3-уй, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази.

 

 

 

 

 

 

 

Izoh qoldirish