24.08.2024

“Термизий алломаларнинг илмий-маънавий мероси: ўтмиш ва бугун" мавзусидаги республика илмий-амалий конференцияси

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2023 йилнинг 16-17 ноябрь кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлар бўйича 44-сонли баёнининг 117.2 банди ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Сурхондарё вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда 2024 йил 12 сентябрь Термиз шаҳрида “Термизий алломаларнинг илмий-маънавий мероси: ўтмиш ва бугун” мавзусидаги республика илмий конференцияси ўтказилади.
Илмий конференция йўналишлари:
- Имом Термизийнинг илмий меросини ўрганилиши
- Ислом цивилизациясида термизийларнинг тутган ўрни
Илмий конференцияда иштирок этиш ҳамда мақола ва маъруза тақдим қилиш тартиблари:
Мақолалар ўзбек, рус ва инглиз тилларида топширилиши мумкин. Илмий конференция натижаси бўйича илмий мақолалар жамланиб, конференция тўплами нашр этилади. Мақолалар электрон шаклда тақдим қилинади. Мақола матни MS OFFICE WORD дастури, Times New Roman шрифти, 14 кегель катталиги, асосий матни 1,5 интервал варақнинг чап томонидан 3 см, ўнгдан 1,5 см, юқори ва пасти 2 смда бўлиши ва ҳажми 8 бетдан ошмаслиги лозим. Сарлавҳадан сўнг ўзбек, рус, инглиз тилларида қисқача аннотация ва калит сўзлар берилиши шарт. Матнларда ҳавола (сноска)лардаги адабиётлар тўлиқ ёзилиши ва ҳар бир саҳифа остида кўрсатилиши керак. 
Саҳифанинг биринчи қаторда: маърузачининг исми шарифи, (ўнг юқори бурчак, курсивда, 10 кегель катталигидаги шрифт, 1 интервал); иккинчи қаторда: ташкилот, лавозим, илмий даража ва унвони, шаҳар номи; учинчи қаторда: мулоқот телефонлари, жой коди билан электрон манзил кўрсатилади. Сўнгра 1 интервал қолдирилиб, мақоланинг номи бош ҳарфлар билан ёзилади. 
Конференция матнларининг ўз вақтида тўплам ҳолига келишлигини таъминлаш мақсадида Сиздан мақолаларни 2024 йил 15 августга қадар жўнатилиши сўралади. Мазкур тўплам Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан электрон шаклда нашр этилади. Баён этилган маълумотлар ва уларнинг илмий-назарий асосланганлиги ҳамда имловий жихатлари бўйича муаллиф(лар) масъул. Кечиктирилган, талаблар бўйича ёзилмаган ва конференциясига мувофиқ келмайдиган мақолалар қабул қилинмайди.
Мақолаларни ушбу электрон манзилга жўнатилиши сўралади:
termiziycenteruz@gmail.com
telegram: +998915899034  ёки  +998978077059
Манзил: 190108, Термиз шаҳри, Шимолий дарвоза 3-уй, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази.
Ташкилий қўмита
 

Izoh qoldirish