“ИМОМ ТЕРМИЗИЙ ИЛМИЙ МЕРОСИНИНГ ИСЛОМ ЦИВИЛИЗАЦИЯСИДА ТУТГАН ЎРНИ”
Бугун “Имом Термизий илмий меросининг ислом цивилизациясида тутган ўрни” мавзусидаги халқаро илмий-амалий анжуманнинг 4-шўъба мажлиси Термиз давлат университетида бўлиб ўтди.
Анжуманнинг иккинчи кунида 4-шўъба фаолияти “Янги Ўзбекистонда Имом Термизий илмий меросига муносабат” мавзусида давом этиб, бир қатор муҳим маърузалар тингланди. Бурҳониддин Муҳаққиқ Термизий ва Султон Валад ўртасидаги маънавий робита, Марказий Осиёлик машҳур муҳаддислар, Имом Абу Исо Муҳаммад Термизий меросининг мустақиллик йилларида ўрганилиши, Ҳаким Термизийнинг тасаввуфий қарашларининг “Ат-Тайсир фит-Тафсир” асарида ёритилиши, Муҳаммад Ҳаким Термизийнинг ақидавий қарашлари, Ҳаким Термизийнинг тафсир илмидаги ижтиҳодлари, Умар Термизийнинг “Ихлос китоби”да ихлос сифати ва мухлислар даражаси баёни, Чағонийнинг “Машариқ-ул-анвор” асари манбалари каби муҳим масалалар муҳокама этилди. Ушбу мавзулар юзасидан маърузалар тингланди ва хулосалар баён этилди.
Шунингдек, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказида талабалар учун Имом Термизий ва термизий алломалар меросига оид Марказ томонидан нашр этилган китоблар кўргазмаси ҳам ташкил этилди.
✍️Имом Термизий ХИТМ Матбуот хизмати
Izoh qoldirish