18.11.2021

"Сунани Термизий"

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: 
“Агар, мусулмон ёки мўмин банда таҳорат қилиб, юзини  ювса, юзидан унинг икки кўзининг назари орқали қилган барча гуноҳлари ўша сув ёки ўша сувнинг охирги томчиси билан тўкилади. Агар, икки қўлини ювса, ўша сув ёки ўша сувнинг охирги томчиси билан унинг икки қўли билан қилган гуноҳлари тўкилади. Агар, икки оёғини ювса, ўша сув ёки ўша сувнинг охирги томчиси билан икки оёғи билан юриб қилган гуноҳлари тўкилади. Шундай қилиб, у гуноҳлардан пок бўлиб чиқади”, дедилар”.

Имом Термизий ривоят қилганлар.

Izoh qoldirish