ЁШЛАРНИНГ МАЪНАВИЙ БАРКАМОЛЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШДА ОИЛА ВА НИКОҲ ИЖТИМОИЙ ИНСТИТУТИЛАРИНИНГ ЎРНИ
Ҳар қандай мустақил давлатнинг тараққиётини белгилашда асосий куч бу унинг ёшларидир. Шу сабабли Президент Ш.М.Мирзиёев фарзандлар тарбияси ва уларнинг баркамол авлод бўлиб вояга етишида одобахлоқнинг ўрни катта эканини таъкидлаб: “Ёшларимизга бугуннинг ўзида алоҳида эътибор қаратишимиз лозим. Улар нафақат ишончимиз ва келажагимиз, ёшлар - бугунги ва эртанги кунимизнинг ҳал қилувчи кучидир. Яъни эртанги кун кутганимиздек бўлиши учун бугуннинг ўзида ёшлар тарбиясига жиддий эътибор қаратишимиз зарур”, – деганлар.
Дарҳақиқат, оила, маҳалла, мактаб болалар тарбиясида муҳим аҳамият касб этади. Фарзандларимизни чиройли одобахлоқ, яхши таълимтарбияли инсонлар қилиб вояга етказиш давлат миқёсидаги долзарб масала эканини ҳар биримиз яхши тушунамиз. Умумбашарий тараққиёт ривожига ва миллий тарихчилигимизга унутилмас ҳисса қўшган олиму фузалоларнинг, оила, фарзанд ва унинг тарбияси ҳақида қолдирган мероси, фалсафий қарашларини ҳар томонлама ўрганмоқ даркор. Шу боис халқимизнинг асраб–авайлаб, ривожлантириб келган қадриятларини тиклаш ва янги жамият қуришга татбиқ этиш ҳаётий заруриятга айланиб бормоқда. “Тарих миллатнинг ҳақиқий тарбиячисига айланиб бормоқда. Буюк аждодларимизнинг ишлари ва жасоратлари тарихий хотирамизни жонлантириб, яъни фуқаролик онгини шакллантирмоқда, ахлоқий тарбия ва ибрат манбаига айлантирмоқда”[1].
Шайхуp раис Абу Али ибн Сино бола тарбияси ва тарбия усуллари ҳақида қимматли фикрларини билдирган. Болани тарбиялаш ота-онанинг асосий мақсади ва вазифасидир. Ўз камчиликларини тузатишга қодир бўлган ота–она тарбиячи бўлиши мумкин.
Ахлоқий тарбияда энг муҳим воситалар боланинг нафсониятига, ғурурига тегмаган ҳолда, яккама-якка суҳбатга бўлиш унга насиҳат қилишдир. Ибн Сино болада ахлоқий хусусиятларни меҳнат, жисмоний, ақлий тарбия билан узвий бирликда шакллантиришни, уни инсон қилиб камол топтиришда асосий омил деб билади[2].
Оила тарбияси жамиятдаги тарбия жараёнининг энг муҳим, энг нозик нуқталаридан экани Амир Темур даврига оид тарихий манбалар мазмун-моҳиятида янада яққолроқ кўзга ташланади. Йирик марказлашган давлат барпо этган Темур уни оқилона ва одилона бошқаришда ҳам адолатли йўл тутгани, ҳудуди ниҳоятда катта бўлган мамлакатда қонун устуворлигини таъминлагани, ободончилик ишларига катта аҳамият берганини тасдиқловчи манбалар бугун кўпчиликка билиш[3]. Соҳибқирон жамиятни олға етакловчи, ривожлантирувчи ички омил оила эканини жуда теран ҳис этган. Эл-юрт ва оддий фуқаро ташвиши, раиятпарварлик, меҳр-мурувват, мамлакат ичкариси ва ташқарисида тинчлик-осойишталикни сақлаш, яхши қўшничилик муносабатларини ўрнатиш соҳибқирон бошқарувида марказий ўринларни ишғол қилган.
Жамият ва оила муҳити муштараклиги, оила ва кишилик жамоалари диалектикаси сўз мулкининг султони Мир Алишер Навоийни ҳам кўп ўйлантирган муаммолардан экани сир эмас. Мутафаккир шоир деярли барча асарларида, яъни шеър ва достонлари, дидактик ҳикоялари, тарихий асарларида инсонпарварлик, эзгулик ғояларини куйлади. Айниқса, «Хамса» асарига кирган достонларда Навоий шахс ва жамият, инсон тақдири, адолатли жамият ва бу жамият асосини ташкил этувчи комил одамлар образларини яратди. “Ҳайрат ул-аброр” да Ҳотам Тойи, Нўширавони одил, Айюб, Искандар ҳақидаги ва адаблилик одати, қаноат, вафо ҳақидаги фалсафий ҳикоятларда биз эзгулик ва қабоҳат, яхшилик ва ёмонлик, олийжаноблик ва мунофиқлик ўртасидаги муросасиз баҳсларни кўрамиз. Бу гўзал ҳикоятларга улуғ шоирнинг фалсафий-дидактик ўйлари ҳамда орзулари сингдирилган бўлиб, биз улардан ҳозирги давримиз учун ибрат намуналарини топамиз. “Ёш болага нисбатан энг зарур иш, – деб ёзади у, – билки, уни кичкиналигидан парвариш қилишдир. Қатрани садаф тарбия қилгани учун одамларнинг бошига чиқиб шараф топди”, “Тарбиянинг яна бири ота-онани ҳурмат қилиш, буни бажариш унинг учун мажбуриятдир. Бу иккисига хизматни бирдек қил, хизматинг қанча ортиқ бўлса ҳам, кам деб бил. Отанг олдида бошингни фидо қилиб, онанг боши учун бутун жисмингни садақа қилсанг арзийди!”[4] Ушбу фикр ва мулоҳазалар оила ва унинг мустаҳкамлиги нафақат бугунги кунда балки энг қадимги даврларда ҳам муҳим омил бўлганлиги ўз тастиғини топмоқда.
Ислом дини таълимотида фарзанд Аллоҳ таоло инсонга берган энг улуғ неъматлардан бўлиши баробарида, у омонат ҳамдир. Бу буюк неъматга сазовор бўлган отаоналар унинг қадрига етишлари, шукрлар айтиб, фарзанд олдидаги отаоналик бурчларини пухта адо этишлари, яъни унга чиройли исм қўйишлари, яхши таълимтарбия беришлари ва охироқибатда Аллоҳ розилигини топадиган, миллати, Ватани, отаонасига муносиб ўғилқиз, тенгдошлари ҳурмати ва муҳаббатини қозонган етук бир инсон бўлиши борасидаги масъулиятли вазифаларини чин ихлос ва садоқат билан адо этишлари лозим бўлади.
Носоғлом муҳитда тарбияланаётган боладан “маънавий касал”[5] инсонлар шаклланади. Бугунги ғоят таҳликали, ҳам иқтисодий, ҳам маънавий инқирозлар кучайиб бораётган, ёшлар онгини ёлғон ва сохта ахборот хуружлари дахл қилаётган, уларнинг қалбига дин ниқоби остидаги зарарли таъсирлар ортиб бораётган хатарли замонда барчамиздан уйғоқлик, хушёрлик талаб қилинади. Чунки бола табиатан ниҳоятда тақлидчан ва кузатувчан бўлади. Шунинг учун унинг атрофдагилари ўз одатлари билан баъзан ўзлари сезмаган ҳолда уларга таъсир қиладилар. Оиладаги қўпол муносабатлар, кўп ёлғон гапириш, ёқимсиз хатти-ҳаракат бола тарбиясига салбий таъсир қиладиган носоғлом муҳитни келтириб чиқаради. Фарзанд тарбиясида ота-онанинг муомаласи муҳим ўрин тутади. Бола ота-она томонидан қўпол, дағал сўзлар эшитиб, калтак еб катта бўлса, бу унинг табиатига салбий таъсир қилади. Бу эса ўз навбатида оиладаги носоғлом муҳитда тарбияланаётган боладан “маънавий касал” инсонлар шаклланади. Улар эса жамият маънавиятига ҳам салбий таъсир кўрсатади. Оилада ота-оналар “оммавий маданият” таъсирига берилиб кетиши оқибатида фарзандларнинг тарбиясига ҳам салбий таъсир кўрсатмоқда. Албатта бола тарбияси ўта мураккаб ва масъулиятлидир. Бу ҳар бир ота-онадан ўз устида мунтазам ишлашни, болалар тарбиясига оид барча маълумотлардан хабардор бўлиб боришни талаб этади. Фарзанд тарбияси бу шунчаки тажриба, оддий кўрсатма ва билимлар жамланмаси эмас, балки ўз ичига диний-ахлоқий билимлар, тиббиёт, этика, психология, педагогика каби соҳаларига оид билимларни ҳам қамраб оладиган мураккаб жараёндир[6]. Бугунги кунда оилавий тарбиянинг қийинлашуви шундаки, биринчидан, жамият тараққий этиб боргани сари ҳар томонлама етук инсонни шакллантириш талаблари ортиб бораверади. Бу эса оилада болага эстетик, жинсий тарбия, ахлоқий тарбия бериш сифати ва кўламини ошириш талабини қўяди.
Мамлакатимизда баркамол авлодни шакллантириш, ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмонан соғлом этиб тарбиялаш, уларни олиб борилаётган ислоҳотларнинг фаол иштирокчисига айлантиришга қаратилган чора-тадбирлар изчил амалга оширилмоқда. Жумладан, 2018 йил 15 августда Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, ПҚ-3907-сон “Ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида” қарорининг қабул қилиниши аҳамиятлидир.
Жумладан, мактабгача таълимнинг замонавий тизими, 11 йиллик умумий ўрта таълим жорий қилинмоқда, замонавий олий таълим муассасалари ҳамда нуфузли хорижий университетларнинг филиаллари ташкил этилмоқда.
Ёшлар билан доимий мулоқот қилиш мазкур соҳадаги долзарб муаммоларни аниқлаш ва ҳал этишда давлат органлари ва жамоат ташкилотлари фаолиятининг ажралмас қисмига айланиб бормоқда.
Шу билан бирга, амалга оширилган ишларнинг таҳлили бу борада айрим муаммолар сақланиб қолаётганлигини кўрсатмоқда. Хусусан:
биринчидан, ёш авлод онгига Ватанга содиқлик ва унинг тақдири учун дахлдорлик ҳиссини сингдиришга, уларда ёт ғоя ва қарашларнинг салбий таъсирига нисбатан мафкуравий иммунитетни шакллантиришга қаратилган чора-тадбирлар етарли даражада самара бермаяпти;
иккинчидан, миллий ва умуминсоний қадриятларга содиқлик, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш, шунингдек, экстремизм, терроризм ва бошқа бузғунчи ғояларга нисбатан муросасизликни шакллантириш юзасидан давлат органлари ва жамоат ташкилотларининг фаолияти ҳамон талаб даражасида эмас;
учинчидан, ўқувчи-ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш учун зарур бўлган маданий-кўнгилочар объектлар, мактабдан ташқари таълим муассасалари, шу жумладан, жойларда турли ижодий ва таълим тўгараклари, спорт секцияларининг етишмаслиги болаларнинг соғлом руҳда тарбияланишига ва тўғри ҳаёт йўлини танлашига салбий таъсир кўрсатмоқда;
тўртинчидан, ўқитувчи ва мураббийларнинг ижтимоий мавқеи ва нуфузи пасайиб кетганлиги, уларни моддий ва маънавий рағбатлантириш тизими бугунги кун талабига мутлақо жавоб бермаслиги ёш авлодни ўқитиш ва тарбиялаш ҳамда мустақил дунёқарашини шакллантириш борасида жиддий муаммоларни келтириб чиқармоқда;
бешинчидан, ёшларнинг олий таълим муассасаларига қамраб олиниш даражаси пастлиги, етакчи хорижий олий таълим муассасалари билан ўзаро ҳамкорлик етарлича йўлга қўйилмаганлиги малакали кадрларнинг етишмаслигига ва олиб борилаётган ислоҳотлардан кўзланган мақсадга тўлиқ эришилмаслигига сабаб бўлмоқда;
олтинчидан, соҳада қонун бузилиши ҳолатларининг сақланиб қолаётганлиги, шу жумладан, ёшларни қўллаб-қувватлашга ажратилаётган маблағларнинг мақсадли сарфланишида назоратнинг етарли даражада эмаслиги тизимли муаммоларни юзага чиқармоқда.
Оила – авлодлар давомийлиги, қадриятлар, урф-одатлар ва анъаналарни, қолаверса, халқимиз маънавий меросининг авлоддан авлодга ўтишини таъминлавчи омилдир. Шу туфайли оилани қўллаб-қувватлаш масаласи давлатимизнинг доимий диққат эътиборида турибди.
Оила қанча мустаҳкам бўлса, жамият ҳам шунчалик мустаҳкам бўлади ва ривожланади. Шунинг учун ҳам Бирлашган Миллатлар ташкилотнинг Бош Ассамблеяси 1994 йилдан эътиборан ҳар йили 15 май кунини Халқаро оила куни сифатида нишонлашга қарор қилгани бежиз эмас. “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларatsiяси”нинг 16-моддасида шундай дейилган: балоғатга етган эркаклар ва аёллар ирқи, миллати ва динига қараб бирор бир чекловларсиз никоҳдан ўтиш ва оила қуриш ҳуқуқига эгадирлар. Улардан никоҳдан ўтаётганларида ҳам, никоҳда бўлган вақтда ҳам ва никоҳ бекор қилинаётганда ҳам бир хил ҳуқуқлардан фойдаланадилар”.
Ғафуров Дониёр Орифович,
Бухоро муҳандислик-технология институти “Ижтимоий фанлар” кафедраси ўқитувчиси, фаласафа фанлари доктори (PhD)
Фойдаланилган адабиётлар:
- Каримов. И.А. Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари. – Тошкент: Ўзбекистон, 1997. – Б. 140.
- Ўрол Назар Мустафо. Оилада фарзанд тарбиясида одоб-ахлоқ ўрни. Олий Маҳад, 2017. – Б. 2.
- Мўминов И. Амир Темурнинг Ўрта Осиё ҳаётида тутган ўрни ва роли. – Тошкент: Фан, 1993; Ибн Арабшоҳ. Амир Темур тарихи, 2-жилд, – Тошкент: Меҳнат, 1992; Темур тузуклари. – Тошкент: Ғ. Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1991.
- Алишер Навоий, «Ҳайрат ул-аброр». – Тошкент: Ғ.Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1989, – Б. 261–262.
- Ибрагимов Д.А.. Оила, маҳалла ва ўқув муассасаларида ёшлар тарбияси // Техника. Технология. Инженерия. 2017.
[1] Ўрол Назар Мустафо. Оилада фарзанд тарбиясида одоб-ахлоқ ўрни. Олий Маҳад, 2017. – Б. 2.
[2] Мўминов И. Амир Темурнинг Ўрта Осиё ҳаётида тутган ўрни ва роли. – Тошкент: Фан, 1993; Ибн Арабшоҳ. Амир Темур тарихи, 2-жилд, – Тошкент: Меҳнат, 1992; Темур тузуклари. – Тошкент: Ғ. Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1991.
[3] Алишер Навоий, «Ҳайрат ул-аброр». – Тошкент: Ғ.Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1989, – Б. 261–262.
[4] Ибрагимов Д.А. Оила, маҳалла ва ўқув муассасаларида ёшлар тарбияси // Техника. Технология. Инженерия. 2017.
[5] Ибрагимов Д.А.. Оила, маҳалла ва ўқув муассасаларида ёшлар тарбияси // Техника. Технология. Инженерия. 2017.
[6] Ананьев Б.Г. О проблемах современного человека. – М: 1977. – С. 6-7
Izoh qoldirish