07.12.2021

Қомусимиз-эркин ва фаровон ҳаётимиз кафолати

Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказининг мажлислар залида “Қомусимиз-эркин ва фаровон ҳаётимиз кафолати” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 29 йиллигига бағишлаб ҳамда “Араб тили фан ойлиги” доирасида  ташкил этилган музкур тадбирда  Имом Термизий  ўрта махсус ислом таълим муассасаси устоз ва талабалари, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходимлари иштирок этишди.

Тадбирда Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори, ҳадисшунослик ихтисослиги бўйича фалсафа доктори, (PhD) Шукурилло Умаров  Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг яратилиш тарихи ҳақида сўз юритар экан,  уни тузишда сал кам уч минг йиллик миллий давлатчилик тажрибасига таянилганлиги, бугунги Қомусимиз маърифатпарвар аждодларимиз, халқимизнинг тарихий анъаналари ва унинг мустақил давлат ҳақидаги кўп асрли орзусини ўзида мужассам этганлиги, қолаверса дунёнинг юзга яқин мамлакати тўплаган илғор конституциявий тажрибани ҳисобга олиб яратилганлигини таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, тадбир давомида Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасасининг биринчи босқич талабалари ўртасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва Араб тили саводхонлиги бўйича ўзаро беллашув ташкил этилди. 

Иштирокчилар ўзлари танлаган билет саволларига жавоб беришиб, ўз билмиларини синовдан ўтказишди. Талабаларнинг фикр ва мулоҳазалари, саволларга жавоблари устозлар томонидан таҳлил ва назоратдан ўтказилиб, муносиблар саралаб олинди ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Тадбир сўнггида “Энг яхши мақола муаллифи” номинацияси бўйича натижалар эълон қилинди. Унга кўра иккинчи босқич талабалари Боборахматов Абдулбосит 1 - ўринга, Уралов Абдулазиз 2 - ўринга, биринчи босқич талабаси Арзиев Соатмурод эса 3 - ўринга муносиб деб топилди ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.

Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази матбуот хизмати

Izoh qoldirish