Энг хавфли нарса нима?
Жоҳил билан ўрнатилган қариндошлик, яқин қўшничилик ва биродарлик муносабатлари ҳам ҳеч кимни унинг ёмонлигидан сақлай олмайди. Чунки инсон оловнинг алангасига қанчалик яқин бўлса, унинг хавфи ҳам шунчалик ортиб бораверади. Худди шундай, агар сен жоҳилга яқинлашсанг, у сени ҳолдан тойдиради. Агар жоҳил билан қариндошлик муносабатида бўлсанг, у сенга нисбатан жиноятлар содир қилади, агар у билан дўст бўлсанг, сен нафратланадиган восита билан сенга ҳамла қилади. Агар сен жоҳил билан яқин йўлдош бўлсанг, у сенга азоб беради, қалбингга қўрқув солади. Шу билан бирга, у сенга нисбатан очлигида ваҳший ҳайвон каби, тўқлигида қўпол ҳукмдор каби муносабатда бўлади, эътиқод масаласида эса у сен учун жаҳаннамга олиб борувчи асосий воситага айланади. Шунинг учун сен илоннинг заҳридан, қўрқув алангасидан, оғир қарздан ва бедаво дарддан ҳам кўра кўпроқ жоҳилдан ўзингни олиб қочгин.
Ибн Муқаффанинг “Адабус сағир” асаридан
Сарвар Саидов – Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази Илмий-тадқиқот бўлими ходими
Izoh qoldirish