07.01.2023

АБУ РАЙҲОН БЕРУНИЙ ИЛМИЙ МЕРОСИДА БАҒРИКЕНГЛИК МАСАЛАЛАРИНИНГ ЁРИТИЛИШИ

IX-XI аср Шарқ халқлари фани ва маданиятидаги илмий юксалиш, шубҳасиз, кўп жиҳатлари билан Марказий Осиё олимларининг самарали ижоди туфайли вужудга келди. Бу даврда риёзиёт, фалакиёт, табобат, кимё, жуғрофия, тилшунослик, ҳадисшунослик, фалсафа, адабиёт ва бошқа соҳалардаги янги кашфиётларни Марказий Осиё олимларининг хизматларисиз тасаввур этиб бўлмаслигини профессор Б.Абдуҳалимов ўз монографиясида ёритиб берган эди. Бу давр олимларининг, жумладан Абу Райҳон Берунийнинг ҳам, деярли барча асарларида у ёки бу даражада табиат, жамият ва инсон тафаккури ривожланишининг умумий масалаларига бевосита алоқадор бўлган муҳим илмий-фалсафий фикрлар баён этилган. Ушбу жиҳатларга эътибор қаратган ҳолда, академик Н.И.Конрад “Ғарб ва Шарқ” асарида Марказий Осиёда шаклланган маданият ҳақида қуйидаги сўзларни ёзади: “Мусулмон дунёсига, даставвал IX-X асрлардаги Ўрта Осиё мусулмон дунёсига мурожаат этайлик. Бизга маълумки, бу асрларда у ерларда ўша давр учун олий даражада бўлган илм-фан, фалсафа ва маърифат мавжуд бўлган. Яна маълумки, ал-Форобий, Ибн Сино, ал-Хоразмий, Беруний ва бу тараққиётнинг бошқа буюк замондошлари қадим давр фалсафа ва илмий меросини ўзлаштириб, ўша даврдаги илмий ва фалсафий тафаккур йўналишини яратдилар”.


Шу ўринда биз Абу Райҳон Берунийнинг илмий-фалсафий меросидаги диний бағрикенглик ғоялари борасидаги фикрларига эътибор қаратамиз. Мутафаккир қарашларида бошқа диний таълимотларга нисбатан бағрикенглик ва объективлик муносабатларини кузатиш мумкин. Ундаги оламни илмий билишга интилиш ва дунёни аниқ фактларга кўра тушунтириш муҳим ҳисобланган. Берунийнинг “Ҳиндистон” асарида келтирган динлар ҳақидаги маълумотлардан кўринадики, унда нафақат ҳинд динлари балки бошқа динларни қиёсий таҳлили қимматли маълумотлар ҳисобланади. “Ҳиндистон” асарида ҳинд халқига хос ахлоқий қадриятлар, муштарак ахлоқий тушунчалар, ахлоқий тамойил ва меъёрларнинг барча минтақалар ҳамда миллатлар учун ҳам хос эканлигини таъкидлаб ўтади. Ҳиндлардаги бағрикенглик, эзгулик, яхшилик, виждон, бурч, инсонпарварлик каби фазилатлар том маънода бошқа миллат ва халқларга ҳам хосдир. Шу ўринда Беруний Васудеванинг “Расо олим бўлган киши инсонларнинг энг фазилатлисидир, чунки у тангрини, тангри эса уни дўст тутади; у қайта-қайта ўлиб тирилган, у бутун умрида камолотни талаб қилиб, ниҳоят унга етишган” – фикрини қўллаб қувватлайди. Шарқ мутафаккирлари инсоннинг ахлоқий фазилати бўлмиш “комиллик”га етишиш йўллари ҳақида кўплаб қарашларни илгари сурганлар. Беруний ҳам комилликка эришиш йўллари ва сабаблари ҳақида қуйидагиларни келтиради: “Комил бўлишнинг сабаби шуки, биринчидан илм ва маърифат, бошқаларидан амал ва санъат ҳосил бўлади3. Қадимги ҳиндларнинг упанишидларида келтирилишича, ахлоқийлик шуниси билан қимматлики, унга эришса бўлади, чунки ахлоқийлик бу ҳар бир инсон қалбида мавжуд инстинкт сабаб унинг маънан интилиши ифодасидир. Мутафаккир қарашларида бошқа диний таълимотларга нисбатан бағрикенглик ва объективлик муносабатларини кузатиш мумкин. Ундаги оламни илмий билишга интилиш ва дунёни аниқ фактларга кўра тушунтириш муҳим ҳисобланган. Берунийнинг “Ҳиндистон” асарида келтирган динлар ҳақидаги маълумотлардан кўринадики, унда нафақат ҳинд динлари балки бошқа динларни қиёсий таҳлили қимматли маълумотлар ҳисобланади. Юсуф Алининг фикрича, Беруний ҳинд динининг асосий жиҳатларини илмий тадқиқ қилар экан, унинг фалсафий жиҳатларини очишга интилгани, айниқса, қимматлидир. Ушбу тадқиқотчи алломанинг ҳинд фалсафасига доир асари билан мусулмон илоҳиёти, тасаввуф ва неоплатонистик таълимоти ўртасида бир неча умумий ўхшашликлар мавжудлигини аниқлашга муваффақ бўлади.


У ўзини инсониятнинг юқори табақадагиларга – динни ақл идрок орқали фалсафий қабул қиладиган лекин қўпол, фақат урф-одат жиҳатидан ва кўркўрона эмас. Ана шундан ундаги бошқа диний таълимотларга нисбатан бағрикенглик ва объективлик хусусиятлари, оддий, қўпол ва содда ҳиссий диний тасаввурларни, хурофотларни ёқтирмаслик, исломга нисбатан анча юмшоқлик муносабатлари келиб чиққан эди. Берунийнинг дин ҳақидаги ғоялари кўпгина тадқиқотчиларни, жумладан хорижий олимларни ҳам қизиқтириб келган. Биринчи бўлиб немис олими Э.Захау5 Берунийнинг диний дунёқараши ҳақидаги муаммони кўтариб чиқди. У Берунийнинг асарлари асосида мутафаккирнинг нафақат ислом динига балки бошқа динларга муносабатини ўрганган бўлса, покистонлик олим С.Ҳ.Бороний эса Беруний учун “ислом ва илм биргина нарсанинг ўзи эди”, деган фикрларни илгари сурган эди. У фикрини давом эттириб, Беруний ва Ибн Синонинг қарашларини таққослаб, у “иккиси ҳам исломга чин дилдан ишонган ва иккаласи ҳам ўз динларига хизмат қилиш учун ҳаракат қилишган” деган. Э.Захау, алломанинг дунёқарашини ўрганар экан, Беруний “мусулмон қалби учун энг муҳим бўлган масалаларни, чунончи, ирода эркинлиги ва тақдир, келажакдаги мукофот ва жазо, яратилиш ҳақидаги, Худонинг абадийлиги ва бошқаларни кўриб чиққан”8, яна у ўз фикрини давом эттириб, “Беруний ўзининг динга ва фалсафага оид фикрларида мустақил эди ва унинг асарларида динийлик кам сезилади”9, деб таъкидлайди. Лекин, Беруний ўз тадқиқотларида ислом динига катта урғу беради. Чунончи, у яҳудийлик дини (иудаизм)ни ва христианликни олам яратилиши масаласини ва шунингдек Одам алайҳиссаломнинг қачон яратилганлиги ҳақидаги мисолларда солиштириб, бу динлардаги чалкашликлар аниқ кўринишини “Таврот”да ҳам, “Инжил”ларда ҳам борлигини кўрсатади. Хулоса қилиб айтиш мумкинки, Абу Райҳон Берунийнинг илмий қарашлари, айниқса бағрикенглик борасидаги ғоялари жаҳон илм-фанида катта қизиқиш уйғотмоқда. 

Динлар ва диний туйғуларнинг, биринчидан, дунёда, хусусан, мусулмон мамлакатларида юксак нуфуз ҳамда улкан аҳамиятга эга экани, иккинчидан, ҳозирги даврда терроризм ва экстремизм хавфининг муттасил ортиб бораётгани, бу хатарларларнинг кўпинча дин ниқобида намоён бўлаётгани сабабли диний омилнинг аҳамияти кучаймоқда. Берунийнинг дин ва илоҳиёт соҳасига қўшган ҳиссасининг жаҳон фанида ёритилишини тадқиқ этиш зарурати алломанинг бу борадаги қарашларини янада чуқурроқ билишимизга ҳамда бошқа кўплаб омиллар қатори бугунги дунёда диннинг ўрни ва аҳамиятини оптималлаштиришга, шунингдек, ундан диний экстремизм, диний мутаассиблик (фанатизм)га қарши кураш воситаларидан бири сифатида фойдаланишга хизмат қилади.

 

МАЪРИФАТ ХАНДАМОВА
Фалсафа фанлари доктори (DSc),
Самарқанд давлат чет тиллар институти доценти
 

Izoh qoldirish