БУХОРО АҚИДА ВА КАЛОМ ИЛМИ МАКТАБ НАМОЁНДАЛАРИ
Ислом оламида аҳли сунна вал-жамоанинг илми калом йўналишида икки етакчи раиси бор. Бири ҳанафий мазҳаби имомларидан – Имом Абу Мансур Мотуридий, яна бири шофеъий мазҳабидан – Имом Ашъарийдир. Имом Мотуридий “Имом ал-ҳуда” (ҳидоят йўли пешвоси, имоми) Абу Мансур Муҳаммад ибн Маҳмуд ал-мотуридий. Унинг “Китоб ат-тавҳид”, “Китоб алмақолот”, “Китобу таъвилот ал-Қуръон” номли асарлари бор. Шунингдек, у кишининг мўътазилий, қаромита ва рофизийларга раддиял китоблари ҳам бор. Усули фиқҳ фанида “Маъхаз аш-шароеъ”, “Китоб ал-жадал” номли китоблари бўлган. Самарқандда (870-944 йиллар) шаҳрида яшаб ижод этган. Имом Мотуридийнинг ушбу мактаби кейинчлик Мовароуннаҳрда кенг тарқалди ва барча олимлар томонидан қабул қилинган.
Самарқандда бошланган мазкур ақида ва клом илми мактаби кейинчалик Бухоро аллома (ҳам нақлий ва ҳам ақлий билимларни билувчи)лари томонидан ҳам кенг ўрганилиб ривож топишда ўз асарлари билан ҳисса қўшишган. Жумладан, Иброҳим Саффор Бухорий. Иброҳим ибн Исҳоқ Саффор Бухорий (ваф. 1139) Абул Муин Насафийдан Бухорода калом илмидан таълим олган. Дастлаб у ўзининг “Рисола фиҳа масоил суила анҳа аш-Шайх асСаффор фа ажаба анҳа” (“Шайх Ас-Саффор жавоб берган масалалар ҳақида рисола”) номли рисоласини ёзган. Ушбу рисолада Абу Мансур Мотуридийнинг фикрларини баён қилган.
Олим бухороликлар учун калом илми бўйича “Китоб талхис ал-адиллали қавоид ат-тавҳид” (“Тавҳид қоидала- рига оид далилларнинг қисқача баёни”) номли ўқув қўллан-масини яратади. Ушбу қўлланманинг қўлёзмаси Туркиянинг “Отиф Афандий” (Atif Efendi) номли кутубхонасида 1220-рақами остида сақланади. Иброҳим ас-Саффорнинг Бухорода мотуридия калом мактабининг тарқалишида хизматлари ниҳоятда катта бўлган.
Нуруддин Собуний. Нуруддин Аҳмад ибн Маҳмуд ибн Аби Бакр Собуний (ваф. 1184) ҳам Иброҳим Саффор билан Бухорода мотуридия калом мактабининг тарқали-шида жонбозлик кўрсатган олимдир. У Абул Муин Насафийни ўзининг устози деб ҳисоблаган ва ундан калом илмини ўрганган. Нуруддин Собуний Бухорода ашъария мактаби вакили Фахруддин Розий билан ҳам учрашган. Олим дастлаб “ал-Бидоя фи усул ад-дин” (“Бошланғич дин асослари”) номли ўқув қўлланмасини яратган. Ушбу қўлланма Истанбулда Б.Топалўғли томонидан 1978 йил биринчи маротаба нашр эттирилган. Шундан сўнг бу асар муҳимлиги учун яна етти маротаба нашр этилди. Убайдуллоҳ ибн Масъуд замонасининг кўзга кўринга алломаларидан бўлиб, айниқса, Усулул фиқҳ, Фуруул фиқҳ, Хилоф, Жадал, Ҳадис, Наҳв, Луғат, Адабиёт, Илми калом, Мантиқ каби илмларда пешқадам бўлганлар. Уламолар у киши ҳақида жуда кўп ижобий фикр билдирганлар. Шу жумладан аллома Тафтазоний у киши ҳақида “У муҳаққиқ имом, мудаққиқ таҳрирчи, ҳидоя ва дироя олими, ақлий ва нақлий илмлар мезонини тўғриловчи, усул ва фуру илмлар мусаҳҳиҳи шариат ва ислом пешвосидир. Аллоҳ Жаннатда у зотнинг даражасини юксак қилсин”, деганлар. У кишининг бир қанча таълифотлари бўлиб, улардан энг машҳури, кўплаб мадрасаларда дарслик сифатида ўқитиладиган “Мухтасарул Виқоя”дир. Бу китоб фиқҳ илмида мурожаат қилинадиган асосий тўрт матн китобнинг бири, ўз боболарининг қаламига мансуб: “Виқоятур ривоя фи масаилил ҳидоя” китобининг қисқартмасидир. Боболарининг айнан шу китобига у киши шарҳ ҳам ёзган бўлиб , унинг номи “Шарҳул Виқоя”дир. Бу китобдан ҳозирги кунда ҳам аҳли илмлар кенг кўламда фойдаланади. Содруш шариъанинг “АтТанқиҳ”, “Ат-Тавзиҳ”, “Ал-Вишоҳ”, “Таъдилул улум”, “Муқоддимотул арбаа”, “Аш-Шурут вал-Маҳозир” каби бошқа китоблари ҳам бор. Имом ҳижрий 747 йили Бухорода вафот этадилар. У зотнинг икки боболаридан бошқа барча қариндош уруғлари Бухорода дафн қилинган. Икки боболари Кирмонда вафот этиб ўша ерга дафн этилган. Аллоҳ улардан рози бўлсин.
“Таъдил ал-улум” асарида мантиқ бўлими кейинги соҳа мутахассисларини эътиборини жалб қилган. У Самарқанд мантиқ илмий макти арашларидан “қистос ал-афкор” ёки “Маъқули солис” каби ғоялар тарафдори бўлган.
Айрим қарашларида Шамсиддин Самарқандийни танқид қилган. Ислом файласуфларининг ҳақиқатни муҳокама қилиш ҳақидаги машҳур талқинида, ҳақиқатнинг қарама-қарши таклифларда қўйган муаммоларига жавоб бериш, мавзу ёки ҳақиқатнинг йўқолиши, ҳақиқат «модданинг руҳи» га мувофиқ белгиланади. Унинг асар бир муқаддима ва етти “таъдил” бўлимдан иборатдир. Биринчи модификация борлиқ ва табиат ва сабабийлик каби фалсафий мавзуларга, учинчи ва тўртинчи модификациялар эса табиатга бағишланган. Садри шарианинг таржимаи ҳоли Фахриддин Розий ва Хўжа Носирнинг шарҳлари билан кучли интертекстуалликка ишора қилади, шунингдек, Шамсиддин Самарқандий каби кишиларнинг матнларидан “Калом”да (“Саҳойиф”) фойдаланган ва зикр қилган. Насийриддин Тўсийнинг “Тажрид” асарини ҳам зикр қилган жойлари бор. Бошқа жиҳатдан Аллома Тафтазоний ўзнинг “Шарҳи мақосид” каби асарларида бу асардан фойдалангани аҳамиятини белгилайди.
Бу асарида Садр аш-Шариъа шарпа назариясини ҳимоя қилади. Алоуддин Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Муҳаммад ал-Алоъ Абу Абдуллоҳ ал-Бухорий ал-Ҳанафий (779-841/1377-1438) ҳам ўзининг “Мулжиматул мужассима” (Аллоҳни жисмга ўхшатувчилар жиловлаш) асари каби ижодий ишлари орқали ўз замонасининг ақида ва калом илмида олимлари олдида ҳурмат қозонган.
НАСРИДДИН МИРЗАЕВ - Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази бош илмий ходими, PhD
Izoh qoldirish