06.04.2023

Рўзанинг шартлари нечта?

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Икки қисмга бўлинади:

1. Зиммага вожиб бўлиш шартлари. Улар тўрттадир:

– Мусулмон бўлиш (кофирнинг зиммасига рўза фарз эмас);

– Оқил бўлиш (мажнуннинг зиммасига рўза фарз эмас);

– Балоғатга етган бўлиш (балоғатга етмаганларнинг зиммасига фарз эмас);

– Рўзанинг фарзлигини билиш;

2. Адо қилиш учун вожиб бўлган шартлар: улар иккитадир:

– Саломат бўлиш;

– Муқим бўлиш;

Баъзилар ҳайз ва нифосдан пок бўлишни ҳам қўшганлар. Шунга биноан учта бўлади.

Умдатул-Фиқҳ

Манба: https://islom.uz/maqola/16182

Izoh qoldirish