11.05.2023
"Кавсар"дан мурод нима?
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِيمِ
إِنَّا أَعْطَيْنَاكَ الْكَوْثَرَ ﴿١﴾ فَصَلِّ لِرَبِّكَ وَانْحَرْ ﴿۲﴾ إِنَّ شَانِئَكَ هُوَ الْأَبْتَرَ
Мехрибон ва Раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман). "(Эй Муҳаммад!) Албатта, Биз Сизга Кавсарни ато этдик. Бас, Раббингиз учун (беш вақт ёки Қурбон ҳайити учун) намоз ўқинг ва (туя) сўйиб қурбонлик қилинг! Албатта, ғанимингизнинг ўзи (барча яхшиликлардан) маҳрумдир” (Кавсар сураси).
“(Эй Муҳаммад!) Албатта, Биз Сиз- га Кавсарни ато этдик". Ибн Аббос розийаллоҳу анҳумо ва бошка муфассирлардан килинган ривоятларга кўра, оятдаги "Кавсар"дан мурод кўп яхшилик, шу жумладан, Куръони карим нубувват, илм, ҳикматдир. Ёки бу Курьон фазилати туфайли берилган кўп яхшиликлардир.
Албатта, у Пайғамбаримиз алайҳиссалом ўз ҳадисларида таъкидлаганларидек, Аллоҳ таолонинг Набий алайҳиссаломга махсус инъом этган ва ажойиб сифатларга эга бўлган жаннатдаги дарёси ҳамдир.
"Бас, Раббингиз учун (беш вақт ёки Курбон ҳайити учун) намоз ўқинг ва (туя) суйиб курбонлик қилинг! Албатта, ғанимингизнинг ўзи (барча яхшиликлардан) махрумдир".
Имом Замахшарий ва Имом Насафий келтиришича, "кавсар" араб тилида "кўплик" сўзининг ўзаги бўлган "касра"нинг "фавъал" вазнидаги шаклидир. Кўпликнинг муболаға даражасини ифодалайди. Яъни, Пайғамбаримиз алайҳиссаломга оламлар Рабби кўплигининг чегараси бўлмаган, икки дунёда ҳеч кимга берилмаган даражадаги яхшиликлар берган.
У зот учун икки яхшилик жам бўлган:
- энг улуғ ва мўл-кўл неъматларга эришиш;
- ато килувчиларнинг энг Карамлиси ва неъмат берувчиларнинг энг улуғидан ушбу яхшиликларни қабул қилиб олиш.
Демак, Набий алайҳиссалом мана шундай неъматлар билан у зотни иззат килган, шарафли айлаб, халойикнинг миннатидан саклаган Парвардигорига ибодат киладилар ва Аллоҳнинг розилиги учун курбонликни бажо келтирадилар.
Мана шундай васфга эга Набий алайҳиссаломнинг зикри минбар ва минораларда, ҳар бир олим ва зикр қилувчининг тилию дилида дунё тургунча жорийдир. У зотнинг зикри Аллоҳнинг зикри билан бирлашади. Охиратда эса у зот учун таърифу тавсифга сиғмайдиган неъматлар бор.
Izoh qoldirish