26.05.2023

Марказ илмий ходими Россия Федерациясининг Булғор шаҳрида жойлашган Ислом академиясида Халқаро Булғор форумида иштирок этди

22-23 май кунлари Россия Федерациясининг Булғор шаҳрида жойлашган Ислом академиясида Халқаро Булғор форуми доирасида “Мусулмонларнинг маънавий мероси анъанавий қадриятларни мустаҳкамлаш асоси сифатида” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди. Унда Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази катта илмий ходими Жалолиддин Мирзаев “Ислом маърифати тараққиётининг анъаналари ва замонавий йўналишлари” мавзусидаги маърузаси билан иштирок этди.
 

Имом Термизий ХИТМ Матбуот хизмати

Izoh qoldirish