✅ЁШЛАР – ЁТ ҒОЯЛАРГА ҚАРШИ
Бугун Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси ҳамда Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан ҳамкорлигидаги “Сепаратизм ва мутаассиблик ғоялари таъсирига тушиб қолган ёшлар ва хотин-қизларни соғлом ҳаётга қайтариш” лойиҳаси якунига бағишланган анжумани бўлиб ўтди.
Унда Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди директори Нуриддин Жуммаев, Термиз давлат университети тарих факультети декани Шуҳрат Абдуллаев , “Имом Термизий” ўрта махсус ислом таълим муассасаси директори Камол Исломов, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори ўринбосари Каромиддин Жамаҳматов иштирок этишди
Анжуманда “Ёшларни ёт ғоялардан ҳимоя қилиш даврнинг зарурати”, “Ёт ғоялар таъсирига тушиб қолган ёшларни соғлом ҳаётга қайтариш”, “Сепаратизм – бугунги давр учун хавф хатардир” мавзусидаги маърузалар тингланди.
Тадбир давомида Марказ фаолияти ва лойиҳа доирасида қилинган ишлар ҳақида видеоролик намойиш этилди.
Шунингдек, анжуман якунида лойиҳа доирасида нашр этилган “Соғлом эътиқод-барқарорлик гарови” ва “Интернет маданиятининг 10 қоидаси” китобларининг тақдимоти ўтказилди.
Izoh qoldirish