Жаҳолатга қарши маърифат
Бугун Сурхондарё Транспорт ва қурилиш технологиялари техникуми ва Ангор “Ишга марҳамат” Мономарказида "Жаҳолатга қарши маърифат" шиори остида тарғибот тадбирлари ўтказилди.
Тадбирда Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори в.в.б., тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Жониев Музаффархон томонидан бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, халқимиз учун яратилаётган шароит ва имкониятлар, олиб борилаётган ижтимоий – иқтисодий, диний соҳадаги ислоҳотлар хусусида фикрлар билдирилди.
Шунингдек, интернет ва ижтимоий тармоқлар орқали тарқалаётган мафкуравий хатарлар ва уларни олдини олиш масалалари, юртимизда ёшларга берилаётган имкониятлар тўғрисида тўхталиб ўтилди.
️Учрашув якунида "Тинчлик қадри" мавзусида видео фильм намойиш этилди.
Izoh qoldirish