#Жаҳолатга_қарши_маърифат
🔰Куни кеча Жарқўрғон туманида жойлашган Жанубий оператив қўмондонлиги тасарруфидаги Какайди гарнизонидаги ҳарбий қисмда “Ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оилаларида соғлом турмуш тарзига амал қилиш, радикаллашувнинг жамиятга салбий таъсири, ҳарбий хизматчининг хизматига, фарзандларининг келажагига таъсир кўрсатиши” мавзусида маънавий-марифий тадбир ўтказилди.
❗️ Тадбирда Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори в.в.б., тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Жониев Музаффархон томонидан бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, халқимиз учун яратилаётган шароит ва имкониятлар, олиб борилаётган ижтимоий – иқтисодий, диний соҳадаги ислоҳотлар хусусида фикрлар билдирилди.
✅Учрашув якунида тингловчилар ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоб олишди.
Izoh qoldirish