13.08.2024

#Янгиликлар

✅Бугун Туркиянинг Ислом тафаккури институтида “III Мовароуннаҳр семинарлари” мавзусидаги ёзги ўқув машғулотларида малака ошираётган Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Татаристондан келган профессор-ўқитувчилар ва ушбу институт раҳбарияти учун Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказида нашр этилган китоблар тақдимоти ўтказилди. 
Тақдимотда иштирокчиларга  Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази Илмий тадқиқот бўлими бошлиғи Сарвар Саидов томонидан марказ фаолияти, илмий тадқиқот натижалари, таржима ишлари ва нашр этилган китоблар ҳақида маълумотлар берилди.

 

✍️Имом Термизий ХИТМ Матбуот хизмати

Izoh qoldirish