ТУРКИЯДА - МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМИ МАЛАКА ОШИРМОҚДА
Айни вақтда Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази Илмий тадқиқот бўлими бошлиғи Сарвар Саидов Туркия давлатининг Анқара шаҳридаги Ислом тафаккури институтида малака оширмоқда.
Ислом тафаккури институтида ташкил этилган "Мовароуннаҳр учинчи ёзги семинарлари"да Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Имом Бухорий, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказлари ва Ҳадис илми олий мактаби илмий ходимлари ҳам иштирок этишмоқда.
Мазкур институтнинг устозлари ва маҳоратли профессорлари томонидан ташкил этилган араб ва турк тилларидаги дарсларда тадқиқотчилар усулул-фиқҳ, усулул-ҳадис, мантиқ, ислом фалсафаси, Мовароуннаҳр олимларининг илм-фан соҳасидаги ҳиссалари ҳақида батафсил маълумотлар олишмоқда.
Маълумот ўрнида айтиш мумкин, малака ошириш жараёнида Туркиянинг кўплаб университетлари ва зиёратгоҳларига тадқиқотчилар учун илмий сафарлар уюштириш режалаштирилган.
Izoh qoldirish