23.12.2024

Жаҳолатга қарши маърифат

     Бугун Сариосиё касб-ҳунарга ўқитиш марказида Сурхондарё вилоятидан хорижий давлатларга бориб ишлаш мақсадида Мономарказларда тил ўрганаётган ҳамда Касб-ҳунарга ўқитиш марказларида касб-ҳунар ўрганаётган фуқароларнинг хорижга борганда турли ёт ғоялар таъсирига тушуб қолишларининг олдини олиш бўйича мигрантлар билан учрашув ўтказилди.
Тадбирда Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори в.в.б., тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)  Жониев Музаффархон томонидан бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, олиб борилаётган ижтимоий – иқтисодий, диний соҳадаги ислоҳотлар хусусида фикрлар билдирилди.

Шунингдек, интернет ва ижтимоий тармоқлар орқали тарқалаётган мафкуравий хатарлар ва уларни олдини олиш масалалари, юртимизда ёшларга берилаётган имкониятлар тўғрисида тўхталиб ўтилди.

️Учрашув якунида "Тинчлик қадри" мавзусида видео фильм намойиш этилди.

Izoh qoldirish