26.07.2023

“ТАРИХИ ЯМИНИЙ” АСАРИНИНГ НУСХАЛАРИ

Султон Маҳмуднинг тарихи кўп тарихчиларнинг қизиқиш майдонига айланди, унинг сийрати ва ғазотларига кўплаб асарлар ёзилган бўлса-да, Утбийнинг китобидан таъсирланмай қолмаган. Утбийдан сўнг (ваф. 440/1048) Абу Райҳон Беруний “Тарихи айёмис Султон Маҳмуд ва ахбору абиҳи” (Султон Маҳмуд кунларининг тарихи ва отасининг хабарлари), китобини ёзди [1, Ж. 5, б. 126]. Абулфазл Байҳақий 30 жилддан иборат тарих тўплади ва уни ўзи айтганидек “Тарихи Яминий” деб атади. Қози Жамолиддин Али ибн Юсуф ибн Иброҳим Қифтий Маҳмуд ибн Субуктегин (ваф. 646/1248) ва унинг болаларининг иш уларнинг қўлидан кетган вақтигача бўлган тарих), деган китоб ёзди.

Утбийнинг китоби ўзининг бадиий чиройга, оғир сажга, суюкли талаффузга ва балоғатнинг бошқа услубларига бойлиги билан бошқасидан ажралиб турадики, бу нарса уни қийин тушунадиган қилиб қўйган. Лекин  унинг хусусиятларига луғавий имтиёз қўшган, хусусан ёзув ва балоғат услублари унга ҳукмини ўтказган, котиб дунё қарашига ўлчам саналган асрда, шунинг учун ҳам “Мифтоҳус Саодат” эгаси унинг мақтов ўлчамини олиб шундай деди: “Унинг ёзув услубидан ҳайратдан тийилишнинг иложи йўқ” яна бошқа жойда:” Бу китоб фасоҳат, балоғат ва латофатнинг тимсолидир” [2, Ж. 5, б. 179].

Ана шу тарихий, адабий ва луғавий имтиёз (681/1282) Ибни Халдун асрида китобга катта шуҳрат ва аъло баҳо олиб келди [3, Ж. 5, б. 315], натижада (ваф. 771/1370) Сабакий бу тўғрида шундай, деган: “Хоразм ва унинг Атрофида истиқомат қилувчиларнинг бу китобга қизиқишлари бизнинг шаҳар аҳолисининг Мақомоти Ҳаририйга қизиқишидан кучлироқдир”.

 Шунингдек унинг бу аҳамияти, адабий ва луғавий услуби бир ярим аср ўтар-ўтмас кўпгина котибларни бунга қизиқадиган қилиб қўйди, бас, ибн Фундуқ, номи билан машҳур Абулҳасан Али ибн Зайд Байҳақий (565/1170) уни шарҳлаб (Машорибут ат-тажориб ва Ғавориб ал-ғаройиб) номи билан тўрт жилддан иборат китоб ёзди [4, Ж. 2, б. 2052], Маждуддин Фазлуллоҳ ибн Абдулҳамид Кирмоний 611/1214 санада унга бир шарҳ ёзди. Шунингдек Абу Муҳаммад Қосим ибн Ҳусайн ибн Муҳаммад Хоразмий (ваф. 617/1220). Абу Абдуллоҳ Ҳамидуддин Маҳмуд ибн Умар Нажотий Яминийнинг бешта шарҳини мутолаа қилгач, (Басотин ал-фузало ва Раёҳин ал-уқало) шарҳини ёзди ва уни 722/1322 санада тугатди. 

Шунингдек Али ибн Муслиҳ Самъоний Кирмоний шарҳ ёзди ва бошқа бири номаълум. 

Яминийни шарҳлашга қизиққанларнинг сўнгиси Аҳмад ибн Али ибн Умар Маниний бўлиб, у киши ёзган шарҳ (Ал-фатҳул Ваҳбий ъала тарихи Абиннаср Утбий), деб аталади, бу шарҳ Усмоний давлат даврида муфтиси томонидан талаб қилиниш билан ёзилади, Маниний (Яминий)ни шарҳ қилгани учун Усмоний давлат пойтахтида катта шуҳрат қозонади, бу шарҳ (хослар ва оммалар наздида мақбул) бўлди. Ушбу шарҳ шу вақтда машҳур бўлди ва бунга носихлардан бири қизиқиб қолди, бу киши (ваф.1150/1737) Ҳасан ибн Аҳмад Шофиъий Дамашқий.

Шу жумладан (Яминий) эронликларни қизиқтириб қўйди, шу сабабдан Абушшараф Нажибуддин Носиҳ ибн Зафар Жарёзқоний 1205 санада баъзи фаслларини олиб ташлагандан сўнг форс тилига ўгирди, уни яна бир марта таржима қилди ва шуниси турк тилига таржима қилишига асос қилиб олинди. 1858 йилда (Яминий)нинг форс тилидан инглиз тилида Ж.Рейнолдс қалами билан таржимаси юзага келди.

Яминий Адабий услуби оғир бўлишига қарамай, муаллиф кучли аҳамиятга эга тарихий мавзуни тақдим эта олган, бу эса тарихчиларнинг аксариятига Маҳмуд Ғазнавий ва унинг асри тўғрисида гапиришганда асосий қўлланма бўладиган қилиб қўйди, бу асар Ибни Асир учун бош манба вазифасини бажарган, хусусан бунга ўзи султон Маҳмуднинг Сижистон амири Халаф ибн Аҳмад билан бўлиб ўтган алоқаси тўғрисида гапираётиб, айтганида, бу 393/1003 санада бўлиб ўтган.

Шунингдек (Яминий) (ваф. 658/1260) (Табақот ан-носирий)нинг муаллифи учун ҳам асосий манба бўлган. Ибн Халдуннинг қўлида (Ал- Яминий)нинг бир нусхаси бўлган, бас, у ўша нусхадан бир қанча жойда айтган, шулардар: Утбийнинг (Яминий) китобида кўрдим, ...........дейди. шунингдек (ваф. 748/1347) Заҳабий султон Маҳмуд Ғазнавий билан Сижистон амири Халаф ибн Аҳмад тўғрисида гапирганида Утбийдан ҳужжат келтирган [5, Ж. 4, 548 ва 594]. Хондамирнинг отаси (Равзат ус-сафо) нинг муаллифи (ваф. 903/1498) Мирхонд (Муҳаммад ибн Ховандшоҳ) (1433-1498) олган гаплари Утбий билан қарибки бир хил. Балки у бу нарсани камида икки маротаба ошкор қилган. Уларнинг мавзуларини солиштирганда бу нарса маълум бўлади: Абулаббос Тошни Хуросон ҳокимлигидан бўшатиш, Шамсулмаолий Қобус ибн Вашмгир, фатҳу Баҳотия ва Мўлтон, Фатҳу Муҳра ва Қуннуж.

Яминий (Абулфатҳ Бустийнинг девони) ни таҳқиқ қилишга имкон берган муҳим манбаъ бўлди, бу Утбий ёдлаган, йўқолган баъзи иборалар эди. Балки Абулфатҳ Бустийнинг таржимаи ҳолини Утбийдан бошқа киши сақлаб қола олмаган ва ундан кейин ёзганларнинг барчаси Утбий гапининг такрори бўлади.

(Девони Аби Мансур Саолибий)ни тўпловчи Утбийдан тўққизта асос топиб, (Девону Саолибий)ни тўплаб, ёзиб, пишитишда муҳим қисмини шакллантирди [6, Ж. 4, 149]. Шу каби (Яминий) (626/1229) Ёқут (Мўъжамул булдон)ни ёзишда унга таянгани асос бўлди, чунки (Қусдор) маълумотларида ундан фойдаланди. 

(Яминий)ни нашрдан яхши чиқиши учун тўртта қулёзмадан фойдаланган, улар ушбулардир:

  1. Шистирбити кутубхонасида 4260- рақамда сақланаётган қўлёзма. Бу 242 варақдан иборат, унинг ҳар бир бетига 15 қатор насх хатида ёзилган. Лекин ёзув 29- варақдан ўзгарган. Бу нусхани кўчирган носих Абулаъло ибн Мансур ибн Абулъалло ибн Маҳмуд ибн Манучеҳр Алмасий. У нусхани 676- ҳижрий йили 8-шаввол ойи, жума куни тугатган. Эҳсон айтади: Мен бу нусхани асл, деб ҳисобладим.
  2. Бу нусха Берлинда Статисбиблиотек-да 163/98-рақам остида сақланади. Бу 220 варақдан иборат, у варақларнинг ҳар бир юзига 19 сатр ёзуви бор. Ёзуви чиройли насхда, лекин хатоси кўп. 1159/1746 рабиъул аввал ойи тугатилган, лекин носихи номаълум унга 1165/1752  ҳижрийда эга бўлган киши Холид Оғо ибн Аҳмад Оғо ибн Мустафо Оғо Абдулжалил зода. Эҳсон айтади: Мен уни ب  , деб атадим.
  3. Будлиённинг Оксфорт кутбхонасида 372-рақам остида сақланмоқда. Бу нусха 189 варақдан иборат бўлиб, ҳар бир бетга 27 қатор ёзув бор. Бироқ, бу ёзувини ўқиш қийин, носихи номаълум1042/1633. жимодул охир ойининг шанба кунида тугатилган. Эҳсон: бу нусхани د, деб атадим, деган. Ушбу нусха муқовасида китоб муаллифи Абунаср ўрнида Ал- Утбиюл Ахбори вар Ровия, носихнинг номи ёзилган. Китобнинг номи ёзилган бетга шундай, деб келган: “Китобу Тарихил Яминий мин талифи Абинаср Муҳаммад ибн Абдиллоҳ ибн Амр ибн Муъовия ибн Утба ибн Абисуфён Қураший Умавий Басрий Утбий номи билан машҳур”. Шу Носих Утбийнинг вафоти 228/843 дейди. Шунингдек, у китоб муқовасининг бетида кўп шеърий байтлар бор, кўпинча уларни шу китобга эга бўлган кишилар ёзган.
  4. Бир нусха Парижнинг марказий кутубхонасида 1894- рақам остида сақланмоқда. 323 варақдан иборатдир, унинг ҳар бир юзида 17 қатор ёзув бор, ёзуви насх шаклида, лекин хатоси кўп, нусха орасида бўш қолган варақлари бор, нусха кўчирувчиси номаълум, у (617/1220) Жимодул охир ойининг ярмига тугатилган. Эҳсон унга “ر” деб ном қўйган. 1286/1869- ҳижрийда Қоҳирада Ваҳбия чопхонасида жоп қилинган Манинийнинг Яминийга қилган шарҳига қизиқиб қилганим каби Жарёсқонийнинг форсча таржимасига ҳам қизиқдим.
  5. Албатта мен Шистирбити нусхасини асос қилиб олишни маъқул топдим, чунки у муаллифнинг асрига яқинроқ нусха ва хати ҳам тиниқроқ, хатоси камроқдир. Лекин нусхалар бири бирини тўлдиради, бирида бир сўз тушиб қолган бўлса, бошқасида бошқа сўз тушган, биридан бир ибора бўлмаса, бошқа биридан бир неча варақ йўқ.
  6. Шунинг учун Эҳсон Зуннун уларни синчиклаб, тўғрироғини топишга ҳаракат қилди, Халил ибн Аҳмад Фароҳидий айтган: Агар бир носих бир китобни уч маротаба нусха кўчирса, у форсийга айланади, яъни ундан тушиб қоладиган жойи кўпаяди.
  7. Утбийнинг “Тарихи Яминий” асарида воқеа ва ҳодисалар кўзи билан кўриб ёзилган ва таълиф этилган. Унда бадиийлик, жонлантириш ва ўхшатишлар юксак маҳорат билан ишлатилган. 
  8. Утбийнинг ўзи айтганидек: “Ироқ аҳолисига кечаси суҳбатдош бўлиш учун ёздим”. Бундан ташқари ҳар бир подшоҳ ёки қаҳрамонни таърифлашда холисона ёндошилган. Уларнинг ютуқ ва ғалабалари ҳамда камчиликларини ўқувчи кўз ўнгида гавдалантира олади. Ундаги аниқлик кейинги тарихий воқеа ва ҳодисаларни ўқишликка тарғиб эта олади.

Аббосхон Абдуллаев 

 Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходими.

Фойдаланилган адабиётлар:

  1. Ёқут Ҳамавий. Мўъжамул Удабо. Ж.5. Дорун нашр, 1896. 
  2. Ибни Халдун. Вафиётул Аъён. Ж.5. Мактабатул вақфия. 
  3. Ас-Сабкий. Табақотуш Шофиъийя. Ж.5. Дорул китабил илмия: 1964. 
  4. Ҳожи Халифа. Кашфуз зунун. Ж.2. Мактабатул вақфия. 
  5. Мирхунд. Равзатус сафо.  Ж.4.  Дорул Мисрия, 1988. 
  6. Ас-Самъони. Ал-Ансоб. Ж.4. Доиратул Маориф, 1977. 

 

 

 

 

 

 

Izoh qoldirish