27.09.2021

Тасаввуф - бу саҳобалар йўлидир

Тасаввуф - бу ҳалолга  яқинлашиб ҳаромдан  узоқлашишдир.

Ўзини ҳаромдан  олиб  қочиб, ҳалолга  яқинлашиш  Аллоҳнинг наздида   энг  яхши  амаллардан бўлиб, Алий  разияллоҳу анҳу бу сифатга  лойиқ  зотлардандир.  Бу  зот ёшлигидан жоҳилият  амалларидан  узоқда  бўлиб,  фақат  ислом  нури  билан  мунаввар  бўлган. Ва  “каррамоллоҳу  важҳаҳу” яъни “Аллоҳ  юзини улуғлаган” сифати билан сифатланган.

Саъд ибн Саъддан ривоят қиладилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Хайбар куни  мана бу байроқни Аллоҳ қўлларида фатҳ қилган, Аллоҳ ва Расулини яхши кўрган  ва Аллоҳ ва Расули уни яхши кўрган кишига бераман”, - дедилар. Шунда соҳабилар байроқнинг кимга берилишини кутиб тонг оттирдилар. Эрталаб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Алий ибн Абу Толиб қаерда?”- дедилар, шунда саҳоби(разияллоҳу анҳум) лар “Я Расуллаллоҳ, кўзи оғриб ётибди”- дедилар. Шунда Пайғамбар алайҳиссалом одам жўнатиб олиб келтирдилар. Кўзларига туфлаб ҳақларига дуо қилган эдилар ҳеч қандай оғриқ кўрмагандек тузалдилар ва унга байроқни бердилар. Шунда Али (р.а.):  -  Улар билан жанг қиламан ўзимизга ўхшаш бўлгунча -  дедилар.  Шунда  Пайғамбар алайҳиссалом: Улар орасида бўлмагунингча шошма, кейин исломга даъват қил, зиммаларидаги Аллоҳнинг вожиб ҳақларини етказ. Аллоҳга  қасамки сен сабаб Аллоҳ таоло бир кишини  ҳидоятлаши сен учун қизил туядан ҳам яхшидир дедилар.  (Саҳиҳ Бухорий ва Саҳиҳ Муслимдан)

 Хуллас   ҳаромдан  узоқлашиб ҳалолга яқин  бўлишимиз  тўғри  йўл  бўлиб  ҳар бир мўмин  мусулмон  кишининг  бурчидир.  Киши  гуноҳ  ишларга  қанча  яқин  келса  ундан  илм  шунча узоқлашади. Шунингдек ҳалолдан узоқлашиб ҳаромга  яқинлашган  киши  натижада  ҳалокатга  учрайди. 

Аллоҳга  яқинлашган   ва  ул  зотдан  қўрққан  ва  ўзини  ҳаромдан  тийиб  ҳалолга  яқинлашган киши  икки  дунёда хор булмас.

Абу Нуъайм Исфаҳонийнинг “Ҳилятул авлия” асаридан таржима қилинди

Таржимон: Маҳмуд Нормуродов - Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходими.

Izoh qoldirish