24.08.2023

Бегонага кетма-кет ташланган иккинчи назар ҳақида

(Пайғамбар алайҳиссалом) “Бегонага икки қайта назар ташлашдан қайтардилар”. (Бу ҳадиснинг маъноси  Имом Абу Довуд, Имом ат-Термизий, Имом Доримий, Имом Аҳмадларда ҳам ривоят қилинган)

Кўз доимо очиқ ҳолда яратилганлиги боис унинг назари қалб хоҳламаса ҳам барча нарсаларга тушиб туради. Зеро, қараш кўзнинг ишидир. Ана шу назар, яъни тўсатдан кўз тушиши сенга гуноҳ эмасдир. Чунки бу ҳалол бўлсин, ҳаром бўлсин сенинг иродангсиз, сенинг хоҳишингсиз юз берди. Бу назар инсон табиатида яратилган бўлиб, у орқали қалб нарсаларни ҳис қилади. Бундай лаҳзада қалб бирор нарсани ирода қилиб кўзни ишга туширса, кўз тикилаётган нарса ҳаром бўлса, бундай қарашдан кўзни юмиш вожиб бўлади. Биринчи назарку беихтиёр бўлгани учун гуноҳ бўлмас, аммо қайта назардан ҳам кўзини тиймаган банда зарар кўради, гуноҳкор бўлади. Илк қараганда гуноҳ ёзилмай туриши беихтиёр, тўсатдан юз бергани учундир.

 

Ал-Ҳаким Ат-Термизий “Қайтарилган амаллар” (Ал-Манҳийёт) асаридан

Izoh qoldirish