Илмсизлик оқибати
Аҳли сунна вал-жамоа эътиқоди мукаммал ҳамда ақлий ва нақлий далилларга асосланган бўлиб, олимларимиз у ҳақда ақоид китобларда Қуръон, ҳадис, ижмо ва қиёсга асосланган далиллар билан ёритишган. Шундай бўлишига қарамай баъзи ушбу ақида ҳақ эканлигини била туриб, маломат тошини отадиганлар учраб туради. Шу тўғрида 597/1200 йилда вафот этган Ибни Жавзий раҳимаҳуллоҳ ўзининг “Сайдул хотир” китобининг фаслларидан бирида “Адъийоул илм” (илмни даъво қилувчилар) фаслида шундай баён қилади.
Мен илмни даъво қила туриб, ташбиҳга мойил бўлишларидан ажабландим, улар ҳадисларни зоҳирига йўядилар, агар қандай келган бўлса, шундай ўтказишганда адашишдан саломат қолишар эди. Чунки кимки келган нарсани ўз ҳолича қабул қилиб, унга қаршилик қилмаса, ҳамда у ҳеч нарса демаса, унга фойда ҳам, зарар ҳам бўлмайди.
Лекин одамлар борки, илмлари оз, бу кишилар гапни зоҳиридан бошқа томонга олиб бориш лоқайдлик деб ўйлашади. Уларда илм бойлиги етарли бўлганда, ундай демаган бўлишар эди.
Уларнинг гапи Ҳажжож котибига айтган гапнинг ўзидан бошқа нарса эмас, Хансо[1] Ҳажжожни мақтаб рубоъий айтди:
إذا هَبَطَ الحَجَّاجُ أرْضًا مَريضَة تَتَبَّعُ أقْصَى دائِها فَشَفَاهَا
شَفَاها مِنَ الّدَّاءِ العُضالِ الّذَي بِها غُلامٌ إذا هُزّ القَنَاة شَفاها
Агар Ҳажжож касал тарқалган ерга тушса, унинг касалини обдон текшириб кейин дардига шифо беради.
У ёшболага теккан, табибларни ожиз қолдирган касалликни даволайди, у қачонки унинг қўлидансилкитса, шифо беради.
У ушбу қасидасини тугатгач, Ҳажжож котибига: Уни тилини кес, деди. Ўша ғофил котиб бир покини олиб келди.
Хансо унга қараб: Ҳолинга вой бўлсин, у (Ҳажжож) бу маънога айтмади, балки уни мукофотлаб қўй, деб айтди, – деди.
Кейин Хансо Ҳажжожнинг олдига бориб: Аллоҳ таолога қасамки, мен иккала тилимдан ажралаёздим, – деди.
Шунингдек, зоҳирийлар муташобиҳ оятлар маъносини Аллоҳ таолога топширишни ёки ҳикмат билан тавил қилишни тан олишмади. Чунки кимки оят ва ҳадисларни ўқиса ва унга зиёда қилмаса, (Яъни нақлий далил асосида шарҳламаса) мен уни маломат қиламан салафи солиҳларнинг йўли йўлидир.
Аммо кимки, (ақлига суяниб) бу ҳадис фалон нарсани тақозо қилади ва фалон нарсага эҳтимоли бор, деса, Аллоҳ таоло аршга зоти билан қойим бўлди ёки дунё осмонига зоти билан тушди, деганчалик гуноҳкор бўлади.
(Ушбу гапи билан воъиз Аллоҳ таоло аршга зоти билан қоим бўлди ёки Аллоҳ таоло дунё осмонига зоти билан тушди, дейиш гуноҳи кабира эканлиги ва ҳадисни ҳам ақлга суяниб тавил қилишга ҳам гуноҳ бўлишига ишора қилмоқда).
Бас, бу У зот ташбиҳни ифода этадиган маънодан олийдир. Буни айтувчи нақлга эмас, балки ўз сезгисига таяниб гапирибди.
Андалуслик Ибн Абдулбар, деган одам “Ат-Тамҳид” номли китоб ёзибди. Унда Аллоҳ таоло дунё осмонига тушганлиги тўғрисидаги ҳадисни келтириб, ушбу ҳадис Аллоҳ таоло аршда эканига далолат қилади, агар шундай бўлмаса, тушади деган гапда маъно бўлмайди, – дебди.
Бу Аллоҳ азза важалла маърифатидан бехабар одамнинг гапи. Чунки у ўзи билган жисмлар тушишини кўз олдига келтириб, Ҳақ таоло сифатларини шунга қиёс қилибди.
Улар қаерда-ю ҳадисга эргашиш қаерда?
Улар тавилнинг энг ёмонини қилишади-ю яна мутакаллимларни айблашади.
Эй тўғри йўл толиби, билгинки, албатта биздан олдин ақл ва нақлдан ўтиб келган иккита асос борки шуларга кўра барча ҳадислар ўтган[2].
Энди биз нақлий далилга келсак, Аллоҳ таолонинг ушбу гапи унга мисол бўлади:
لَيْسَ كَمِثْلِهِ شَيْءٌ ۖ وَهُوَ السَّمِيعُ الْبَصِيرُ
У зотга ўхшаш ҳеч нарса йўқдир. У зот ўта эшитгувчи, ўта кўргувчи зотдир.
Ким ушбу оят маъносини тушунса, У таолога кўз билан кўриладиган сифатни нисбат бермайди. Аммо ақлий далилга келсак, сониъ (Яратувчи) маснуотдан (яратилган нарсалардан) бошқа бўлиши маълум бўлди, у нарсалар бир ҳолатдан ўзгариб, иккинчи бир ҳолга ўтиши уларнинг пайдо бўлганига далил бўлади. Энди ақлга сони қадим эканлиги маълум бўлди.
Калом табиатини тушунмасдан рад қилувчидан ҳайратдан қотиб қоламан.
Саҳиҳ ҳадисда:
أنَّ المَوْتَ يُذبَحُ بَيْنَ الجَنَّةِ وَالنّارِ
Албатта, ўлим жаннат ва дўзах орасида сўйилади, деган гап бор эмасми?
Агар ақл бунда беҳожат бўлса, Ўлимни тушунган одамда унинг моҳияти собит бўлгач, ишни ҳақиқатидан бурмайдими?
У айтди: Ўлим сифат бўлиб, у ҳаёт ботил бўлишини вожиб қилади. Бас, ўлимнинг ўзи қандай ўлдирилади.
Унга: Ҳадисга нима дейсан?, – дейилди.
У: Бу бир сурат қойим қилишига ўхшайдики, шу кўринадиган сурат билан ўша маъно йўқолиши маълум бўлади, – деди.
Биз унга саҳиҳ ҳадисда:
تَأتِي البَقَرَةُ وَآلُ عِمْرانَ كَأنَّهُمَاغَمَامَتانِ
“Бақара ва Оли Имрон икки булут каби келади”– деб ривоят қилинмаганми? – дедик.
У: Калом булут ҳам бўлмайди ва унга ўхшамайди, – деди.
Биз унга: Сен нақлни инкор қилмоқчимисан? – дедик. У: Йўқ, лекин савоблари келади, – деди.
Биз: Сени ушбу ҳақиқатга етаклайдиган далилинг борми?, – дедик.
У: Калом жисмга ўхшамаслигини, ўлим эса ҳайвон суйилгандек сўйилмаслигини биламан, – деди.
Сиз араб луғати қанчалик кенг маънолигини биласиз.
Қулоқларингиз бунга ўхшашни эшитишдан чарчамасин.
Олимлар айтишди: Тўғри айтдинг, биз “Бақара” ва “Оли Имрон”нинг келиши ва мавтнинг сўйилиши тафсирида шундай, – деймиз.
Шунда у: Во ажабо, сиз ўлим ва калом тўғрисида уларга лойиқ бўлмаган томонга уларни ҳақиқатини билганларинг учун бурдиларинг. Энди қадим Илоҳни халққа ўхшашни вожиб қиладиган нарсадан қандай бура олмайсиз. Ҳолбуки, ушбу айбдан поклашга етарли далил бор?, – деди.
Бас, рақиб тортишувнинг бошида шу каби далиллар билан тортишувда давом этиб: Мен енгилмас эканман тортишувни тўхтатмайман, – деганди. У ҳақиқатдан ҳам енгилиб тортишувни тўхтатди.
(Бу ерда тортишув охирида Андалуслик Ибни Абдулбар муташобиҳ оятларда зоҳирий маъно ирода қилинмаган эканига иқрор бўлиб, тортишувдан тўхтаганлигига ишора қилинмоқда).
Демак, муташобиҳ оят ва ҳадисларни Аллоҳ таоло ҳукмига ҳавола қилиб, илмда собит бўлганлар дуо қилишгани каби дуо қилиб қўйганимиз тўғри бўлади:
وَالرَّاسِخُونَ فِي الْعِلْمِ يَقُولُونَ آمَنَّا بِهِ كُلٌّ مِنْ عِنْدِ رَبِّنَا ۗ وَمَا يَذَّكَّرُ إِلَّا أُولُو الْأَلْبَابِ
Илмда собит бўлганлар эса, унга иймон келтирдик, барчаси Раббимиз ҳузуридандир, – дерлар. Ва фақат ақл эгаларигина эслайдилар.
Демак: Муҳкам оятлар ва мутавотир ҳадислар асосига қурилган Мотуридия ақидасини маҳкам ушлашимиз лозим бўлади.
Аббосхон Абдуллаев – Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходими.
[1]Хансо бинти Амр ибн Шарид, жоҳилият шоъираларидан, исломга етишган, шеъриятда жуда моҳир бўлган. Шеърларининг кўпи Килоб воқиъасида ўлдирилган акасининг марсиясида ёзилган.
[2]Ақида фақад китоб (қурон) ва суннати мутавотирадан бошқасига эҳтимоли бўлмаган даражада қатъий далил билангина собит бўлади.
Izoh qoldirish