07.09.2023

СЕНДАН ЎЗГАСИ ГУНОҲЛАРНИ КЕЧИРОЛМАС!"

Аллоҳ таолонинг "Шубҳасиз, сендан ўзгаси гуноҳларни кечиролмас!" мазмунидаги сўзини кўрдик. Қачонки банда шу сўзларни айтса, Рабб ал-оламин кулар экан. Бу бизга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилинди.

Мағфират Аллоҳ таолонинг буюклиги ҳузуридаги раҳм шафқатдан яралган бир парда экан. Бандаларнинг ёмон амаллари унгача (ана шу пардагача) етиб келса, у банданинг гуноҳларини ўраб олиб яратган буюк Подшоҳга етиб боришига йўл қўймас экан. Буни Аллоҳ таоло ўз азаматини сақлаш учун ва бандаларига раҳмат бўлиши учун қилди. Агар унинг меҳрибонлиги бўлмаганда, бандаларни унинг буюклиги нури, еру осмонларнинг нурлари куйдириб юборган бўлар эди. Ва ҳамма нарса қоришиб кетиб, улуғворлик ва азаматдан чиқиб кетган бўлар эди. Банда "Шубҳасиз, сендан ўзгаси гуноҳларни кечиролмас” деб муножот қилса, бу банданинг мазкур раҳм-шафқатга бўлган ишончидан бўлади. Банданинг имони Аллоҳ таолога бўлса, Аллоҳ уни қабул қилади.

Кулиш сўзининг маъноси бир нарсанинг очилиши демакдир. Гўё ҳадисда айтилмоқчики, кулишлигидан раҳм-шафқатнинг очилиши келиб чиқади. Шунда банда раҳм-шафқатнинг орасига киради. Раҳм-шафқат бандани ўраб, ҳамма томондан қуршаб олади. Ана шунда банда Аллоҳнинг қуршовида бўлади. Аллоҳнинг қуршовида бўлса, бундай банда омонда бўлади.

Ал-Ҳаким Ат-Термизий “Яширин масалалар” (Ал-Масоил Ал Макнуна) асаридан

Izoh qoldirish