12.09.2023

БАЪЗИ ЗАМОНДОШЛАРГА МАКТУБ

Абу Абдуллоҳ (ал-Ҳаким ат-Термизий) баъзи . замондошларининг у кишига ёзган мактубига жавоб қилдилар.

Аллоҳ таоло марҳамати билан бизга кенгчилик қилиб берган ушбу илмни зикр қилибсан. Албатта, бу илм (олиш даврида) жаҳлдорлик ва сусткашлик пайтлари бўлади. Кимки сусткашлик вактида Аллоҳ билан бирга бўлса, жаҳли келганида нафсининг очкўзлигидан сақланиб қолади. Кимки сусткашлик вақтида ўзини илмга урса, жаҳли келганида ўшал илмга маҳлиё бўлиб нафснинг очкўзлигидан четда қолади. Илм бу инсонга шу вақтда ҳижобга айланади.

Хулоса шуки, илм бандаларни Аллоҳ таоло томон етаклаш учун берилгандир. Энди илм инсонларни Аллоҳдан тўсадиган парда бўлсачи? Бу илм деб эмас, жаҳл деб аталади. Аллоҳ таолодан ўз раҳмати билан бизга раҳматини зоҳир қилиб, бизни раҳмат мададларидан узмаслигини сўраймиз.

Одатда диндош биродарлар қалблар тирилиши ва ундаги чўғ алангаланиши учун ўзлари умид қилган нарсаларини бир-бирларига тавсия қиладилар. Сен ҳам менга шафқат қилиб эслатган насиҳатларинг учун Аллоҳ таоло сенга яхши мукофотлар берсин ва бу амалларингни қабул қилсин.

Исми муборак бўлмиш Аллоҳ таоло Довуд алайҳиссаломга айтган ушбу сўзларини менга эслатибсан: "Сени ибрат учун, пайғамбарлар орасида жазоламаслигим учун эҳтиёт бўлиб итоат қил!"

Бугапруҳиятни эсанқиратиб қўядиган, қалбларни титратадиган, ошиқлар муҳаббатини сўндирадиган бир қўрқинчли сўздир. Эҳтимол, бу сўз Довуд соллаллоҳу алайҳи васалламдан бошқага айтилгандир. Бу сўздан эмас, Довуд алайҳиссалом бу ерда зикр қилинганидан қалбим оғриди. Чунки исми муборак бўлмиш Аллоҳ таоло пайғамбарлар орасидан Довуд алайҳиссаломга нисбатан бир алоҳида муҳаббат кўрсатгандир. Мана шу муҳаббат Довуд алайҳиссаломга ғолиб бўлган чоғларда Парвардигорларини рашк қилиб: "Раббим, хатокорларни кечирмагин!" дея дуо қилардилар. Бу рашкларининг қаттиқлигидан эди. Шу боис ҳам Аллоҳ таоло китобларидан Забурни у зотга берди. Ҳолбуки, Забур бошдан оёқ ҳамду санодан иборатдир. Аҳком борасида эса Тавротга амал қилардилар. Довуд алайҳиссаломнинг китоблари хоссатан Забур эди.

Албатта исми муборак бўлмиш Аллоҳ таоло ошиқларга ҳамду сано айтишни насиба қилди. Сано ошиқлар тилида ҳаловатлидир. Албатта бу санода муҳаббат ҳаловати ва меҳр бор. Ана шу ошиқларга қиёмат куни Аллоҳ таолонинг ҳузурида нурдан бўлган минбар ўрнатилади. Улар Аллоҳ таолога сано айтадилар. Аллоҳ таоло улар билан фахрланиб малоикаларга бундай дейди: "Мана булар мулкимнинг пастида эдилар, сизлар эса юқорисида эдингиз. Буларда шаҳватлар бор, душман конларида юради, сизлар эса менинг пардаларимгача кўрасизлар. Буларнинг асли тупрок, балчиқдан яратганман, сизларни аслларингиз эса нурдир. Бугун парданинг кўтарилиши ва дийдоримнинг ҳайбати уларни босмади, менга айтган саноларидан тиллари узилмади. Бу уларнинг Зотим борасидаги илмларининг буюклигидан ва менга бўлган марифатлари сабабидан эмасми?"

Бундай ошиқлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайхи васаллам улар ҳақида: "Аллоҳ таолонинг шундай бандалари борки, Аллоҳнинг хузуридаги даражалари баландлигидан уларни пайғамбарлар ва шаҳидлар ўраб оладилар", -деган зотлардир.

Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Мақоми Маҳмуддан жой олганларидан сўнг Довуд алайҳиссалом ҳамду сано айтувчиларнинг бошлиғи бўладилар. Аллоҳ таоло Довуд алайҳиссаломга: "Эй Довуд, ўша гўзал ва ёкимли овозинг билан мени улуғлагин", - дейди. Шунда Довуд алайҳиссалом: "Кандай қилай, эй Раббим, мендан у товушни олиб қўйгансан-ку?!" дейдилар. У Зот: "Мен сенга уни қайтараман", - деб марҳамат қилади. Довуд алайҳиссалом Арш поясининг олдида туриб, Жаннат аҳли неъматларини қамрайдиган бир овоз билан ҳамду сано бошлайдилар.

Шу маънода Абдуллоҳ ибн Абу Зиёд Сайёрдан, у Жаъфардан, Молик ибн Динордан: "Ҳаётлик даврларида Довуд у алайҳиссаломдан хатолик ўтганида овозлари бўғилиб, софлиги кетиб қолган эди. Қиёмат куни овозлари қайтариб берилади", - деган ҳадисни ривоят қилган.

Ҳа, Довуд алайҳиссаломнинг мақомлари ана шундай баланд даражада эканлиги боис юқорида зикр қилинган сўзни у киши борасида айтиш ноҳақликдир. Бундай гаплар ошиқлар қалбларини ҳайратга солади, чунки ошиқларга Аллоҳ таоло томонидан алоҳида бир меҳрибонлик бор. Бундай маломат билан ошиқларга таъна қилинмас!

Ушбу ҳикоятга ўхшаган таълимий ҳикоялар қадим замонлардан қолган бўлиб, уни кейинги умматлар ровийлари қўлдан қўлга ўтказгандирлар. Бу уммат эса ибодатхоналарда туриб қолган роҳиблардан бу ривоятларни эшитганлар. Улар эса Довуд алайҳиссаломни ва у зотнинг қадрини билмайдилар. Довуд алайҳиссаломни Мийсоқ кунини билган кишигина яхши билади.

Мийсоқ куни Одам алайҳиссаломга барча зурриётлари кўрсатилганда нурлар орасида бир порлоқ нурни кўрдилар. "Ё Раббим, бу ким?" - деб сўраганларида, Рабб ал-оламин: "Бусенинг ўғлинг Довуддир", жуда ёқтириб қолиб, ёшини сўрадилар. У зотга: "Довуд қирқ йил деди. Одам алайҳиссалом у зотни яшайди", деб жавоб берилди. Шунда Одам алайҳиссалом ўз ёшларидан олтмиш йилни Довуд алайҳиссаломга ҳадя қилдилар. Бу нарса эътиборга олингач, Одам алайҳиссалом ўзларининг умрларини унга ҳадя қилишга сабаб бўлган, хурсанд қилган ўша порлоқ нурни кўрмадилар. Унур муҳаббат нури эди. Шу боисдан ўз умрларини ҳадя қилиб юбордилар. Қачонки бир киши ўз умрини ҳадя қилибди деб эшитсанг, бу Одам алайҳиссаломдан бошқа киши эмас деб ўйлайсан. Чунки у зотни ўша муҳаббат бу ишга ундаган эди. Ошиқларнинг одати шуки, уларнинг муҳаббатдан энг тўлиқ насиба олганлари саховатда ҳам энг порлоқ бўлганларидир.

Izoh qoldirish