ЖАННАТ ДАРВОЗАСИ ОЛДИДА АЛЛОҲНИНГ ДАРГОҲИДА ТУРИШ
Жаннат дарвозаси олдида туриш Аллоҳга хизмат қилган бандалари учундир. Аллоҳнинг даргоҳи олдида туриш Аллоҳнинг хоҳишларини қабул қилганлар учундир. Хизмат қилувчилар нима хизмат чиқишини кутиб турадилар ва шу нарсани бажарадилар. Аллоҳнинг даргоҳи олдида эътикофда ўтирувчилар эса ҳар бир ҳолатда Аллоҳнинг ҳукми нима бўлишига интизор бўладилар, бандалик қилиб шунга бўйсунадилар. Улар шундай қавмки, уларга эшикдан киришга ва Аллоҳнинг ҳузуридаги мажлис пардалари очилишига фармон қилинади. Мазкур мажлис зиёсидан қалблари ва нафслари нурланиб, Аллоҳнинг ҳукмларига бўйсуниб, хурсанд бўлиб, ич ичларидан хоҳлаб, муҳташам бўлган ҳолатда пок нафс билан Аллоҳнинг ҳукмларини қабул қилишга қувват топадилар.
Абу Абдуллоҳ (Ал-Ҳаким ат-Термизий у зотга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин) дедилар: "Набиййимиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг тасбеҳлари фақат "Субҳанал-лоҳ" эди. Бошкқ пайғамбарларнинг (алайҳимуссалом) тасбеҳлари кўп нарсаларга дохил эди".
Мўъминлар Раббиларидан қалблари хотиржам қарор топиши учун нима топганларига қарадим. Бу қарор топиш уларнинг Аллоҳга бўлган имонлари экан. Қарасам, уларнинг қалблари Аллоҳнинг Азамати билан тўла экан. Тавҳид эса Азаматдандир. Тирик қалблар Аллоҳнинг Азаматини ҳис қилиб тўлиб тошгандир. Бу маъно Аллоҳнинг ушбу сўзида келган: "Ўлик (кофир) бўлган одамни (ҳидоят билан) тирилтириб, унга одамлар ичида ўзи билан олиб юрадиган нур (имон)ни берганимиздан кейин (у) зулматлар ичида (қолиб,) ундан чиқмайдиган кимсага ўхшайдими?! Шунга ўхшаш, кофирларга ўз ишлари зийнатли (кўринадиган) қилиб қўйилди” (Анъом сураси, 122-оят). Демак, Аллоҳ таоло дастлаб қалбларни ҳаёт нури билан тирилтирган, сўнгра уларга ўз Азаматини намоён қилган, натижада қалблар бу Азамат билан тўлиб-тошиб барқарор бўлган экан. Кейин бу қалбларни муҳаббат билан боғлаб қўйди ва нафсни эса муҳаббатнинг ҳаловатига боғлади. Ўз навбатида нафсга ақлни боғлади. Шунда нафс сокин, хотиржам бўлади.
Ал-Ҳаким Ат-Термизий “Яширин масалалар” (Ал-Масоил Ал Макнуна) асаридан
Izoh qoldirish