14.09.2023

ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК

Бугун Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори в.в.б., тарих фанлари бўйича (PhD) фалсафа доктори Музаффархон Жониев ва Малайзия Перлис Ислом университети (коллежи) директори Др. Аҳмад Шахабиддин ҳамда Ислом илмлари факултети ўқитувчиси ҳадисшуослик фанлари буйича доктор Ҳалиллоҳ Амин иштирокида онлайн учрашув бўлиб ўтди.

Ўзаро самимий руҳда кечган онлайн суҳбат давомида Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан нашр этилган “Сунан Термизийнинг кўп жилдлик шарҳи”, Ҳаким Термизийнинг Қуръон тафсирига бағишланган “Баҳр ат-тафсир” қўлёзма тафсири таҳқиқи, “Буюк термизийлар” рукни остида тайёрланган 20 та халқчил рисолалар ва бошқа китоблар ҳақида маълумот берилди. 

Суҳбат чоғида икки томонлама илмий манфаатга асосланган ҳамкорлик истиқболларига оид қатор фикр-мулоҳазалар билдирилди ва қисқа фурсатларда Англашув меморандуми лойиҳасини тайёрлаш бўйича музокаралар ўтказиш юзасидан келишувга эришилди.

 

 

Izoh qoldirish