"АГАРДА УЛАР ИМОН КЕЛТИРИБ, ТАҚВО ЙЎЛИНИ ТУТГАНЛАРИДА..."
Ояти каримада бундай марҳамат қилинган: "Агарда улар имон келтириб, тақво йўлини тутганларида, Аллоҳ тарафидан бериладиган савоб (улар учун) яхшироқ эди" (Бақара сураси, 103-оят).
Сеҳргарлар ўзларини сеҳр учун сотганлари боис Аллоҳ таоло уларга оҳиратни ҳаром қилди. Бу маъно ушбу ояти каримада баён қилинган: "(Хуллас) ўзларига фойдаси йуқ балки зарарли нарсаларни таълим олар эдилар. Уни (Аллоҳ китобини сеҳрга) алмашганларга оҳиратда насиба йуқлигини ҳам яхши билар эдилар" (Бақара сураси, 102-оят).
Демак, уларга охиратда насиба йўқ. Ояти каримада "яхши билар эдилар" дейилишига сабаб улар кўриб-билиб имонни тарк қилдилар. Улар бу ишлари билан кофир булаётганларини билар эдилар, лекин нафслари обруни орзу қилиб имондан куфрга чиқишга ошкора чақирди. Уларнинг куфрлари шу йўлдан бўлди, мушрикларнинг куфрлари бошқача йўлдан эди. Бу ҳам бўлса, улар ўз маъбудларини куришни хоҳладилар. Кўра олмасликларини билганларидан кейин узларининг зарар ва наф ишлари учун бутларга илтижо қилдилар. Бутлар бизни Аллоҳ таолога яқинлаштиради, деб ўйладилар. Бу ҳақда Қуръони карим бизга хабар беради:
"(Эй, инсонлар!) Огоҳ бўлингизки, холис дин ёлғиз Аллоҳникидир. Ундан ўзга “дўстлар”ни (“илоҳ”) қилиб олган кимсалар: “Биз фақат уларга бизни Аллоҳга яқин қилишлари учунгина ибодат қилурмиз” (дерлар). Шубҳа йўқки, Аллоҳ (қиёмат кунида) улар ихтилоф қилаётган нарсалар хусусида уларнинг ўртасида ҳукм қилур. Албатта, Аллоҳ ёлғончи ва ношукур кимсаларни ҳидоят қилмас" (Зумар сураси, 3-оят).
"(Эй, инсонлар!) Огоҳ бўлингизки, холис дин ёлғиз Аллоҳникидир. Ундан ўзга “дўстлар”ни (“илоҳ2) қилиб олган кимсалар: “Биз фақат уларга бизни Аллоҳга яқин қилишлари учунгина ибодат қилурмиз” (дерлар). Шубҳа йўқки, Аллоҳ (қиёмат кунида) улар ихтилоф қилаётган нарсалар хусусида уларнинг ўртасида ҳукм қилур. Албатта, Аллоҳ ёлғончи ва ношукур кимсаларни ҳидоят қилмас" (Зумар сураси, 43-оят).
Аллоҳ таоло Бақара сурасидаги ояти карима давомида бундай дейди: "Ўз (насиба)ларини қанчалик ёмон нарсага сотиб юборганларини билсалар эди!" (Бақара сураси, 102-оят).
Нафслари орзуси ушалишини талаб қилди, яъни ниятига етиш мақсадида бир кечада ер юзини айланиб чиқишни хоҳлади. Шу ниятга етиш учун амаллар қилдилар. Нафсини сехрга ва куфрга сотганлар орзуларига етгандек бўлдилар. Сўнг Аллоҳ таоло айтди: "Агарда улар имон келтириб, тақво йўлини тутганларида, Аллоҳ тарафидан бериладиган савоб (улар учун) яхшироқ эди" (Бақара сураси, 103-оят).
Яъни тақво соҳибларига Аллоҳнинг ҳузурида савоблар бор. Аллоҳ таоло уларга бир кечада ва ҳатто бир соатда узоқ масофаларни босиш, бир қанча мамлакатларга бирданига бориш каби кароматларни беради, улар сув устида юриши, буюмларни олтину кумушга айлантириши мумкин. Тақводорларга бу ҳолатлар тақволари учун берилган инъомдир. Зеро, улар ўз нафсларини тақвога алмашдилар, нафсларидан воз кечдилар ва орзуларига етдилар. Анави сеҳргарлар эса нафсларини сеҳрга сотдилар ва улар ҳам орзуларига етдилар.
Ал-Ҳаким Ат-Термизий “Яширин масалалар” (Ал-Масоил Ал Макнуна) асаридан
Izoh qoldirish