УНИНГ ҲУЗУРИДА КИМ ҲАМ УНИНГ ИЗНИСИЗ ШАФОАТ ҚИЛА ОЛАРДИ
Аллоҳ таоло Оят ал-курсийда бундай деган: "(Қиёмат куни) Унинг ҳузурида ким ҳам (гуноҳкорларни) Унинг рухсатисиз шафоат қила оларди?!" (Бақара сураси, 255- оят).
Бандага далил бўладиган бошқа сўз айтмади. "Ким бўпти у?" - демади, балки "Ким", - деди. Бу маъно қурбатга ишорат қилади.
Агар бир киши эшикни тақиллатса, "Ким бу?" дейсан. "Анави ким?" - демайсан. Агар эшикни тақиллатмасдан бақирса, "Ким у?" - дейсан.
Аллоҳ таоло "Унинг ҳузурида (атрофида) шафоатчилик қилади”, - деди. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло: "Ё Мусо, агар бандаларим тазарруъ қилсалар, атрофимда зорлансалар, уларга мағфиратни нозил қиламан", - деди.
Араб тилида "Яшфаъу" - "шафоат қилади" маъносида бўлиб, бу дегани ҳожатини сўрайди, то ҳожат бажарилгунча воситачи бўлиб туради, деганидир. Агар бир киши тоқ ҳолатда келса ва жуфт бўлиб қайтишни хоҳласа, унга ҳам "яшфаъу” дейилади.
Шунинг сингари дуо қилувчи тоқ бўлиб келади ва ҳожатини чиқариб, у билан жуфт бўлиб қайтишни хоҳлайди. Мана шу дуодан кўзланган асосий мақсаддир. Дуо соҳиби яқиндан дуо қилиш учун Аллоҳнинг даргоҳига келиб, уни тақиллатади. Буни сенга ким ҳам ўргатарди?
Ал-Ҳаким Ат-Термизий “Яширин масалалар” (Ал-Масоил Ал Макнуна) асаридан
Izoh qoldirish