НАВБАТДАГИ МАНЗИЛ СУЛТОН СОДАТ МАЖМУАСИ БЎЛДИ
Ташриф давомида мехмонлар Термиз яқинидаги Султон Саодат мақбарасини зиёрат қилишди. Саййидлар хотирасига Қуръон тиловат этилди.
Хорижлик меҳмонларга Султон Саодат мақбараси хақида мълумотлар берилди.
Маълумот ўрнида ушбу зиёратгоҳ X-XVII асрларга мансуб мақбаралар мажмуасидир. Ушбу мақбарада пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг қизлари Фотима онамиз ва Ҳазрат Алининг бешинчи авлоди бўлган Саййид Ҳасан ал-Амир мангу қўним топган. Шу боис у аслида Султон Саодот, яъни “Саййидлар султони” дея аталган. Кейинчалик мақбара атрофига унинг авлодлари ва бошқа саййидлар дафн этилган.
Ўрта асрлардаги давлатлар, хусусан, Амир Темур салтанати ривожида Термиз саййидларининг алоҳида ўрни бўлган. Соҳибқирон ва темурийлар пайғамбаримиз авлодларига ҳурмат кўрсатишни шараф деб билиб, бу ерда хонақоҳ ва мақбаралар қурдирган.
✍️Имом Термизий ХИТМ Матбуот хизмати
Izoh qoldirish