ТЕРМИЗНИНГ МУСУЛМОНЛАР ТОМОНИДАН ИЛК БОР ФАТҲ ЭТИЛИШИ.
Бугун Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказида Жарқўрғон, Бойсун, Қумқўрғон, Шўрчи туманлари имом-хатиб ҳамда имом ноиблари учун Термизий алломаларнинг ибратли ҳаёти ва илмий меросиини ўрганиш бўйича семинар тадбири ўтказилди.
Семинарда Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази катта илмий ходими Жўрабек Чўтматов томонидан "Муҳаммад Ҳаким Термизийнинг мусулмон дунёси тамаддунига қўшган ҳиссаси”, “Термизий алломалар меросида ёт ғояларга қарши раддиялар”, “Термизий алломаларнинг ислом илмлари ривожида тутган ўрни” каби мавзуларда маъуразалар қилинди.
Шунингдек, Термизнинг мусулмонлар томонидан илк бор фатҳ этилиши тўғрисида тўхталиб ўтилди.
56/676 йилда Хуросон волийси Саъид ибн Усмон ибн Аффон томонидан сулҳ йўли билан фатҳ этилган.
70/689 йилда эса Хуросон волийси Абдуллоҳ ибн Хозимнинг ўғли Мусо ибн Абдуллоҳ ибн Хозим термизни эгаллаб, уни ўн беш йил давомида халифаликдан мустақил ҳудуд сифатида идора этган.
Izoh qoldirish