06.02.2024

БОЛАЛАР СЎРАШАДИ

Аллоҳ таоло қаерда?

Аллоҳ таоло бор. Уни макон чекламаган ва замон ўраб олмаган. У замон ҳамда маконни яратувчисидир. У замонга ҳам, маконгага ҳам мўҳтож эмас. Шундай бўлмаса, Аллоҳ таоло маконни яратишдан олдин қаерда эди?, деган савол туғулади.

Аллоҳ таолони ким яратган?

Бу савол катта-кичик мўмин бўлган ва мўмин бўлмаган кишиларнинг хаёлидан ўтади. Албатта, барча нарсани Яратувчиси Аллоҳ таолога иймон келтириш масаласининг ечими бу У таолодан олдин ҳеч нарса бўлмаган ҳамда У таоло аввалдир. У субҳонаҳу ўзи бизотиҳи мавжуд бўлиб, Уни пайдо қилувчига мўҳтож эмасдир.болажон, Аллоҳ таоло яратилмагандир. Модомики, Аллоҳ таоло махлуқ эмас экан, биз: “Уни ким яратган?, деб сўрашимиз тўғри бўлмайди. Ақлларда бу савол пайдо бўлиши тўғрисида Набийимиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ишора қилдилар ҳамда ундан тийилиш ва шайтон шарридан Аллоҳ таолодан паноҳ сўрашга кўрсатма бердилар.

قَالَ صَلّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَمَ:يَأتِي الشّيْطَانُ أحَدَكُمْ فَيَقُولُ: مَنْ خَلَقَ كَذا؟    مَنْ خَلَقَ كَذا؟    حَتَّى يَقُولَ: مَنْ خَلَقَ رَبَّكَ؟ فَإذَا بَلَغَهُ فَلْيَسْتَعِذْ بِاللهِ وَالْيَنْتَهِ. 

Набийимиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар: “Шайтон бирингизга келиб: “Фалонни ким яратди? Фалонни ким яратди?, деб то Роббингни ким яратди?, дейигача олиб боради. Қайсингизга у келса, Аллоҳ таолодан паноҳ сўранг ва савол беришдан тийилинг”, дедилар.  

Аббосхон Абдуллаев – Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходими

Izoh qoldirish