04.03.2024

Навбатдаги ҳудуд - Тошкент шаҳри

Бугун, 4 март куни Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ислом цивилизацияси  маркази, Имом Мотуридий ва Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказлари раҳбар ходимларидан иборат тарғибот гуруҳи Тошкент шаҳрида иш бошлади.

Олмазор туманида ижтимоий соҳа ходимлари учун ўтказилган тадбирда туман ҳокими ўринбосарлари, давлат ташкилотларининг тумандаги бўлимлари мутасаддилари, оилавий поликлиникалар раҳбарлари, маҳалла раислари, ҳудудлардаги ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари, маҳалла еттилиги ва хотин-қизлар фаоллари, диний соҳа вакиллари, умумтаълим мактаблари директорлари ва уларнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари иштирок этди.

Учрашувда мамлакатимизда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг пировард мақсади, аллома аждодларимизнинг ибратмонанд ҳаёти ва бой илмий-маънавий мероси, илм олишнинг фазилати, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик ҳамда ватанпарварлик туйғуларини юксалтириш мавзуларида суҳбат ўтказилди.

Иштирокчилар учун “Жаҳолатга қарши маърифат – асосий мақсадимиз” номли филм намойиш қилиниб, марказлар томонидан нашр этилган янги китоб ва рисолалар тақдимоти ташкил этилди.

 

 

 

 

Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Izoh qoldirish