29.03.2024

АЛ-АДЛ

АЛ-АДЛ

وَتَمَّتْ كَلِمَتُ رَبِّكَ صِدْقًا وَعَدْلًا 

РОББИНГНИНГ СЎЗЛАРИ СОДИҚЛИК ВА АДОЛАТ ИЛА БАТАМОМ БЎЛДИ (АНЪОМ, 115)

Абуллайс Самарқандийга кўра, Аллоҳ таоло ўз ишида адолатли, жумладан, Қуръонда баён қилган шариат аҳкомлари борасида ҳам адолатини намоён этгандир. Насафий ҳам бу оятдаги адлни: “Аллоҳ буйруқ ва қайтариқларида адолатли” деб тафсир қилган бўлса, Замахшарий: “Қуръонда келган бирон нарсани ҳеч ким ундан ҳам  содиқроқ ва адолатлироқ нарсага алмаштириб қўя олмайди” дейди.

Жўрабек Чўтматов – Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази катта илмий ходими

Izoh qoldirish