ПРЕЗИДЕНТИМИЗ АНЖУМАН ИШТИРОКЧИЛАРИГА ТАБРИК ЙЎЛЛАДИ
Айни дамда “Имом Термизий илмий меросининг ислом цивилизатсиясида тутган ўрни” мавзусидаги нуфузли халқаро анжуман Қуръони карим тиловати билан бошланди. Тадбирни Ўзбекистон халқро ислом академияси ректори Уйғун Ғофуров олиб бормоқда.
Даставвал, Президент маслаҳатчиси Хайриддин Султонов Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг халқаро анжуман иштирокчиларига табригини ўқиб эшиттирди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Термиз шаҳрида ўз ишини бошлаган халқаро илмий-амалий анжуман иштирокчиларини табриклади. Табрикни Президент маслаҳатчиси Хайриддин Султонов ўқиб эшиттирди.
“Биз улуғ алломаларнинг ворислари сифатида ислом динимиз тинчлик, эзгулик ва инсонпарварлик дини эканини таъкидлаб, бу тенгсиз бойликдан башариятнинг эзгу орзу-интилишларини рўёбга чиқариш учун биргаликда фойдаланишни, уни келгуси авлодларга безавол етказишни ўзимизнинг асосий бурчимиз, деб биламиз.
Ана шундай олижаноб мақсад йўлида юртимиз олимлари, уламолари билан бирга жонбозлик кўрсатиб келаётган сиз, азизларга, барча илм-фан намояндаларига чуқур миннатдорлик билдираман.
Ўзбекистондаги етакчи илмий-тадқиқот ва таълим муассасалари эшиклари сизлар учун ҳамиша очиқ”, - дейилади табрик сўзида.
Халқаро анжуман давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Музаффар Комилов, Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар, Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси раиси Содиқжон Тошбоев кабилар сўзга чиқиб, мамлакатимизда бағрикенглик сиёсати юритилаётгани, барча соҳалар қатори диний соҳада кенг кўламли ўзгаришлар бўлаётгани, ёт ғояларга қарши кураш бўйича миллий стратегия амалга оширилаётгани ва Ислом динидаги тинчликни таъминлашга қаратилган таълимотларини қайд этиб, барчани тинчлик ва эзгулик йўлида ҳамкорлик қилишга чақирдилар.

Шуниндек, анжуманда ислом дини равнақи ҳамда Ислом цивилизатсияси ривожига беназир ҳисса қўшган Имом Термизий ва термизий алломаларнинг оламшумул аҳамиятга молик диний-маънавий меросини ўрганишга бағишланган бугунги тадқиқотлар натижаларини умумлаштириш ҳамда уларнинг навбатдаги босқичида долзарблик касб этаётган вазифаларни белгилаб олишдан иборатлиги таъкидланди.
Зеро, бугунги кунда юзага келаётган муаммоларни ечиш учун Мовароуннаҳр олимлари мероси муҳим бўлиб, уларни чуқур илмий асосда ўрганиш ҳамда илм аҳли ва кенг халқ оммасига етказиш ҳар қачонгидан ҳам долзарб аҳамият касб этмоқда.
Izoh qoldirish