МАШҲУРЛИК МАҚОМИ МАНГУЛИККА МУҲРЛАНГАН МУҲАДДИС.
Имом Термизий таваллудининг 1200 йиллиги
Ислом илми-беҳад бепоён хазина. Аллоҳнинг чексиз-чегарасиз сифатларидан айримларигина бандаларига Қуръон ва ҳадислар орқали билдирилган. Уларни ўқиб, Яратганни таниган кўнгил эса дунёнинг ҳар манза расини, ҳар гўшасини, имонни пок сақлаб, Ватанни севишни, Тинчликнинг қадрига етишни, жамики инсоний сифатларни ўзида мужассам қилишни янгидан кашф этиб боради.
Ўтмиш манбаларига назар солсак, англаймизки, ҳадисларнинг кимдан, қачон марвий бўлганли ги, қандай шароитда айтилганлиги, матннинг қатъийлиги, айнанлиги ва ўзгаришсизлигига ўта жиддий аҳамият бериб келинган. Ислом аҳли ҳадисларни сўзма-сўз ўрганган ва ёд олган. Бузиб талқин қилишга йўл қўйилмаган.
Инсонининг ҳаётига оид барча масалалар Қуръони Каримда батафсил айтиб қўйилган бўлсада, Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг ўзлари айтган ибратомуз панднасиҳатлари, диний, ахлоқий ишлардаги фикрлари, кўрсатмалари ва Муҳаммад (С.А.В.) нинг ҳаётлари ҳақидаги ҳикоят ва ривоятлар исломий таълимотни тўлатиб, жуда кўп жиҳатларни ойдинлаштириб берганлиги сабаб, ҳадислар Куръони Каримдан кейин ҳисобланувчи асосий манба бўлиб хизмат қилиб келади.
Ислом оламида энг нуфузли манбалар деб ҳисобланган олтита ишончли ҳадислар тўпламининг (ас-сиҳоҳ ас-ситта) муал лифларининг деярли барчаси Марказий осиёлик бўлиб, улар: Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил ал-Бухорий (810-870), Имом Муслим ибн ал-Ҳажжож (819-874), Абу Исо Муҳаммад ибн Исо ат-Термизий (824-892), Имом Абу Довуд Сулаймон Сижистоний (817-880), Имом Аҳмад Ан-Насоий (830-915), Имом Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Язиб ибн Можжа (824-886) сингари олимлардир. Мана шу машҳур муҳаддислардан бири Абу Исо Муҳаммад ибн Исо ат-Термизийнинг машҳур асарлари "Ал-Жо- меъ" Пайғамбар алайҳиссаломга бағишланган олтита ишончли ҳадислар тўпламидан иборатдир. Ушбу асарлар илмий адабиёт ва манбаларда "Ал-жомиъ ал-кабир" ("Катта тўплам"), "Ал-Жомеъ-ус- саҳиҳ" ("Ишончли тўплам"), "Жо- меъ ат-Термизий" ("Термизий тўплами"), "Сунан ат-Термизий" ("Термизий суннатлари") номи билан аталиб, Пайғамбар алайҳиссалом ҳаёти ва фаолиятига оид муҳим маълумотлар билан бойитилган. Бу асарларда ҳаётда илм олишнинг муҳим зарурат эканлиги, ота-она ва фарзандларнинг бир-бирларини ҳурмат қилишлари, хулқ-одоб, ҳалоллик, поклик, адолат, Ватанни севиш, инсоф, диёнат, қадрият ҳақида фикрлар баёни мавжудки, улар ҳамиша ёшларимиз тарбияси ва маънавияти ривожида муҳим ўрин тутади.
Президентимизнинг 2024-йил 15-августдаги "Имом Термизий таваллудининг 1200 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида"ги ПҚ- 292-сон қарори ижроси доира- сида Абу Исо ат-Термизийнинг "Сунани Термизий шарҳи" кито бининг тўрт жилди нашр қилиниши ҳам улуғ алломага бўлган буюк эҳтиромнинг амалий ифодасидир.
Шу йилнинг 17-октябрь куни мамлакатимизнинг кўзга кўрин ган исломшунос олимлари, соҳага алоқадор тадқиқотчилар ва Туркия, Қатар, Миср Бирлашган Араб амирликлари, Ҳиндистон, Қирғизистон сингари ўнга яқин мамлакатлардан ислом олами- нинг таниқли уламолари "Имом Термизий илмий меросининг ислом цивилизациясида тутган ўрни" мавзусига бағишланган халқаро илмий-амалий анжума нида иштирок этиш учун вилоя тимиз маркази Термиз шаҳрига ташриф буюришди.
Халқаро илмий-амалий анжуманга ташриф буюрганлар орасида Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар, Миср Араб Республикаси бош муфтийси Назир Муҳаммад Айёд, Қатар Халқ-аро мусулмон уламолар Кенгаши раиси Али Муҳйиддин Қорадоғи, Ҳиндистон уламолари раиси Аршад Маданий, Туркиянинг Анқарадаги Ислом тафаккури институти директори Меҳмет Гўрмез каби нуфузли Халқаро ташкилот раҳбарлари, дин арбоблари, муфтийлар ва таниқли уламолар бор.
Муҳим масалаларнинг асл моҳиятини очиб беришга қаратилган анжуманнинг асосий қисми Термиз шаҳрининг Имом Термизий Халқаро илмий тадқиқот марказидан бошланди. Тадбирда мамлакатимизнинг Ислом аҳли вакилларидан ташқари, ўнга яқин мамлакатлардан 50 га яқин уламолар, иштирок этишди.
Анжуман бошида даставвал Куръон тиловат қилинди. Шундан сўнг Президентимиз Шавкат Мирзиёвнинг анжуман қатнашчиларига йўллаган табриги ўқиб эшиттирилди.
Икки кунлик давомида хорижлик уламолар иштирокида Имом Термизий Халқаро илмий тадқи қот маркази талаблари билан учрашувлар, Термизий алломаларнинг қутлуғ қадамжоларига зиё ратлар уюштирилди.
Тўрт гуруҳга бўлиниб ўтказилган шўъба йиғилишларида "Имом Термизий-ислом цивилизацияси тарихида муносиб пешқадам", "Ҳаким Термизийнинг илмий-мероси ва бугунги жамият", "Термизий алломаларнинг илмий ме- росини ўрганиш" мавзуларида маҳаллий ва хорижлик исломшу- нос олим ва илмий тадқиқотчиларнинг маърузалари тингланди.
"Термиз ҳадис мактаби", "Имом Термизий ҳаёти ва илмий мероси", «Имом Термизийнинг “Сунани Термизий” асарининг ўзига хос жиҳатлари", "Ҳаким Термизийнинг ҳаёти ва илмий мероси", "Ҳаким Термизийнинг ҳадис илмида тутган ўрни", "Термизий алломаларининг илмий мероси ва уларнинг ҳозирги кундаги аҳамияти" номли бир қанча маърузалар ҳам Халқаро анжуман иштирокчилари томонидан зўр қизиқиш билан кутиб олинди.
18-октябрь куни Халқаро ан-жуман иштирокчилари Шеробод туманидаги Абу Исо Муҳаммад ибн Исо ат-Термизий зиёратго- ҳига ташриф буюришди.
Аллоҳнинг барча ишлари, ҳунарлари, мўъжизалари ҳикмат билан, илм билан эканлигини теран англаб, унинг мислсиз оят- мўъжизалари қуршови инсоният тафаккурини кенг, иймонини бут, дунёвий ва диний илмларини зиёда қилишини сўраб умр йўлини Ислом илми билан ёритган аллома ҳақига Қуръон тиловат қили ниб, Яратгандан дунё халқларига тинчлик-фаровонлик сўраб, дуолар қилинди.
Анжуман иштирокчилари маж муани зиёрат қилиш чоғида, маҳобатли мақбарани, серфайзлиги кўнгилга ҳузурбахшлик бера диган дарахтлар ва гулларнинг кўркамлигидан мамнун бўлишиб, мамлакатимизда олиб борилаёт- ган ислоҳотларга юксак баҳо бе ришди. Меҳмонлар зиёратгоҳ тарихи, бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, зиёратчиларга яратилган шароитлар, кутубхона ва жоме масжиди фаолияти билан танишиб, дунё аҳли тан олган буюк имомга кўрсатилаётган давлат даражасидаги бундай юксак эътиборлардан ниҳоятда мамнун бўлишди.
Дилмурод Шукуров, Шеробод тумани бош имом хатиби.
Исматулла Йўлдошев, Имом Абу Исо Муҳаммад ат-Термизий ёдгорлик мажмуаси директор ўринбосари.
Izoh qoldirish