САБР- ҲАКИМ ТЕРМИЗИЙ ТАЛҚИНИДА
Мен ҳар бир иш учун сабр қилувчида олтита хислат топдим.
Биринчиси: Аллоҳ таолонинг муҳаббати. Сабрли бандани Аллоҳ таоло яхши кўриши тўғрисида “Оли Имрон” сурасининг 146-оятида марҳамат қилган:
والله يحب الصابرين
Аллоҳ таоло сабр қилувчиларни яхши кўради.
Иккинчи хислат: Сабр нарсалар ичида Аллоҳ таоло энг яхши кўрганидир. Сабр қилувчи Аллоҳ таоло суйган нарсани қўлга киритган, чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинган, у жаноб айтдилар:
خلق الله العقل ثم قال: وعزتيما خلقت شيئا أحب إلي منك وما أكرمتك بشيئ أفضل من الصبر
Аллоҳ таоло ақлни яратди ва кейин айтди: Азизлигимга қасамки, Мен сендан кўра Менга маҳбуброқ бўлган нарсани яратмадим, Мен сени сабрдан кўра афзалроқ нарса билан сийламадим.
Учинчи хислат: Аллоҳ таоло сабр қилувчига каромат беради, чунки у исломни тўлиғича қабул қилади ва ўша вақтнинг ўзида жони ва молини унга топширади.
Тўртинчи хислат: Аллоҳ таоло унга салавот йўллайди.
Бешинчи хислат: унга Аллоҳ таолонинг раҳмати ёғилади.
Олтинчи хислат: У инсон ҳидоятда эканлигининг хушхабари, кейинги 3 хислат “Бақара” сурасининг 157-оятида айтилган:
أولئك عليهم صلوات من ربهم ورحمة وأولئك هم المهتدون.
Ўша сабр қилувчиларга Робларидан салавотлар ва раҳмат бўлади, улар ҳидоятдаги кишилардирлар.
Сабр қилиш ва рози бўлиш. Таклифлар ичида қазога сабр қилишдан оғирроғи йўқ, уларнинг ичида қазога рози бўлишдан афзали йўқ. Энди сабрга келсак бас у фарздир, рози бўлиш эса фазилатдир.
Сабр ҳақиқатан оғир, чунки тақдир кўпинча нафс ёмон кўрган нарсага содир бўлади, нафс ёмон кўрган нарса касаллик ёки бадандаги оғриққа чекланиб қолмайди, балки у турлича бўлиб, тақдир ҳаракатининг ҳикмати тўғрисида ақл лол қолади.
Шулар жумласидан сиз дунёга кўмилиб яшаётганни кўришингиз, унга мол-дунё водийларни тўлдириб оқиб кела бошлайди, у мол-дунёни нима қилишни билмай қолиб, ундан идишлар ясатиб олади. Ҳолбуки биллур ақиқ ва мисларнинг ҳам кўриниши олтиндан яхшироқ бўлиши мумкин, лекин шариатга эътиборсизлигидан ман қилинган нарсалар унинг учун эмасдай туюлади. Ипакдан тикилган кийимни кияди, одамларга зулм қилади, мол-дунёни ўзининг зарарига сарфлайди.
Кейин дин аҳли, толиби илм бўлган жамоани камбағаллик балосига чўмилган ва ушбу золим қўл остида мағлуб кўрасиз. Бундай вақтда шайтон васваса қилиш йўлини топади ва тақдир ҳикматини камсита бошлайди.
Бундай ҳолатда мўмин киши дунёдан кўрган зарари ва шайтонга қарши курашиш учун сабрга муҳтож бўлади.
Бундан ҳам ёмонроғи жониворларга озор бериш, норасида болаларни азоблаш, шундай ўринларда имон чекиниб қолади, ушбу икки ҳолатда сабрни икки нарса қувватлайди: нақл ва ақл.
Энди нақлга келсак у Қурон ва суннатдир, аммо Қурон икки қисмга бўлинади:
Биринчи қисми: кофир ва осийларга мол-дунё берганининг сабабини баён қилади, Аллоҳ таолонинг ушбу гапи шулардан:
إنما نملي لهم ليزدادوا إثما
Албатта биз тақдирни уларнинг фойдасига гуноҳни кўп қилишлари учун ёзамиз. “Оли Имрон” сураси, 178-оят.
(ولولا أن يكون الناس أمة واحدة لجعلنا لمن يكفر بالرحمان لبيوتهم سقفا من فضة) [زخرف 33 ].
Агар одамлар битта уммат бўлишмаса эди, ризқ берувчига шукрона келтирганлар уйининг шифтини кумушдан қилар эдик. “Зухруф” сураси, 33-оят.
(وإذا أردنا أن نهلك قرية أمرنا مترفيها ففسقوا فيها) [إسراء 16].
Биз бир шаҳарни ҳалок қилмоқчи бўлсак, дабдабачиларига буюрамиз, бас улар унда бузғинчилик қилишади. “Исро” сураси, 16-оят.
Қуръонда бу турдаги оятлар кўп.
Иккинчи қисм: мўминннинг бошига келадиган нарса билан уни синамоқ, Аллоҳ таолонинг ушбу гапига ўхшаш:
(أم حسبتم أن تدخل الجنة ولما يعلم الله الذين جاهد وا منكم) [آل عمران142 ].
Ёки сиз жаннатга Аллоҳ таоло қайсингиз ҳаракатчан эканингизни билмасдан туриб кирмоқчимисиз? “Оли Имрон” сураси, 142-оят.
(أم حسبتم أن تدخل الجنة ولما يأتكم مثل الذين خلوا من قبلكم مستهم البأساء والضراء وزلزلوا) [بقرة 214 ].
Ё сиз жаннатга бошингизга сиздан олдин ўтганларнинг бошига келган нарса келмасдан жаннатга кирмоқчимисиз, уларнинг бошига зарар ва қийинчиликлар келган ва улар унинг тасиридан ларзага келишган эдилар. “Бақара” сураси, 214-оят.
(أم حسبتم أن تتركوا ولما يعلم الله الذين جاهدوا منكم) [توبة 16].
Ё ўз ҳолингизга ташлаб қўйилишингизни гумон қилмоқдамисиз, ҳолбуки Аллоҳ таоло сиздан ҳаракат қилувчиларингизни билмай туриб.
Аммо суннатга келсак у иккига: қавл ва ҳолга бўлинади.
Аммо ҳол: Бас албатта Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тупроққа тўшалган бўйра устида тунар эдилар ва у ёнларига ботар эди, бу ҳолатни кўриб, Умар розияллоҳу анҳу йиғлаб айтди: Форс кисроси ва Рум қайсари ипак ва кимхобда тунайди. Шунда унга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: Эй Умар сен менга шубҳа қиляпсанми? Бизга охират ва уларга дунё бўлишига рози эмасмисан?
Аммо қавлга келсак: бунга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу гаплари мисол бўлади:
لو أن الد نيا تساوي عند الله جناح بعوضة ما سقى كافرا منها شربة ماء
Агар дунё Аллоҳ таоло наздида бир чивин қанотига тенг келса эди, бирон кофирга бир қултум сув бермаган бўлар эди.
Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази
илмий ходими А.Абдуллаев
Izoh qoldirish