22.02.2022
Насиҳатни қабул қилиш
Абдурраҳмон ибн Жавзий айтади: Гоҳо шундай бўладики, мажлисда бир кишига қулоғининг тубида насиҳат қилинади. Аммо, у ушбу мажлисдан оёғини узиши билан қалби қорайиб, ғафлат босади. Бунинг сабабини ўйлаб кўрдим ва билдим. Кейин одамларни бу тўғрида фарқли топдим. Икки сабабга кўра инсон уйғоқлик сифатида бўлмайди:
Бириинчиси: Насиҳатлар қиличга ўхшайди. Қилич урганда оғриқ беради, қилич кўтарилгач оғриқ кўтарилади.
Иккинчи сабаб: Инсон насиҳат тинглаётганда муҳитга бўйсунади. Жон жаҳди билан дунёдан узилади, фикрини жойига қўйиб эшитади. Сўнгра эса ишлари, ўй-фикрлари уни банд қилиб қўяди. Энди у аввалги ҳолатига қандай ҳам қайтсин?!
✍️ Аббосхон Абдуллаев,
Имом Термизий ХИТМ Ҳадисшунослик бўлими илмий ходими
Izoh qoldirish