11.08.2021

Мафкуравий таҳдидларга қарши курашнинг долзарб йўналишлари

Илмни ривожлантириш мафкуравий таҳдидларга қарши самарали курашдир

Биз XXI асрда юксак технологиялар тараққиёти даврида яшар эканмиз, турли хил ёт мафкуралар ва диний экстремистик таҳдидлар қуршовидамиз. Келажагимиз бўлган фарзандларимизни турли хил ёт ғоялар таъсирига тушиб қолишдан асраш ҳар биримизнинг кундалик долзарб вазифамиздир. Ёт мафкураларга қарши курашишнинг самарали йўлларидан бири илмни ривожлантириш, ёш авлодни илмга қизиқтиришдан иборатдир. Зеро, сўнги пайтларда турли оқим вакиллари ўзларининг разил ғояларини тарғиб қилиш мақсадида ҳадиси шарифларни нотўғри талқин қилиш орқали ёш авлод онгини заҳарламоқда. Улар Ислом дини таълимотини ўз қарашларига мослаштириб, пуч ғояларини қувватлаш мақсадида Қуръони карим оятлари ва ҳадисларни асл маъносидан бошқа маънога кўчириб, қизиқувчан ёшларни ўз мақсади йўлида етакламоқда. Уларга қарши самарали курашишнинг йўлларидан бири, ёш авлдони ҳадис ва ҳадис илмидан бохабар қилишдир. Кўпчиллик ёшларимиз ҳадиси шарифларни ёд олишиб, унга амал қилишга ҳаракат қилишмоқда. Бу албатта яхши ҳолат. Лекин уларга бу илмни чуқурроқ ўргатсак, келажакда бунинг самараси яққол кўринади. Юртимиз буюк алломалар ватани ҳисобланади. Ана шундай буюк алломаларимизнинг ҳозирги кундаги авлодлари ҳар томонлама билимли бўлиши, ёт ғояларга қарши курашишда ўз самарасини беради. Ҳадис илмини чуқур ўзлаштирган киши турли оқимларга даъват қилаётган манфур кимсаларнинг хато ва камчиликларини, улар усталик билан оят ва ҳадислар маъносини ўз ғояси томон бурганини теран англайди. Зарур бўлган ҳолларда уларга раддия ҳам берган ҳолда эътиқоди софлиги йўлида миллатимиз қадриятларини асраш борасида ўз ҳиссасини қўша олади. 

 

Имом Термизий илмий тадқиқот маркази илмий ходими:

 Улжаев Умарали.              

Izoh qoldirish